АҚШ ва Европа нима сабабдан турлича иқтисодий қийинчиликларга дуч келяпти?
The Economist таҳлилига кўра, Қўшма Штатлар ва Европа яқин йилларда юқори даражадаги инфляцияни бошдан кечирганига қарамай, улар дуч келган инфляцион муаммоларда кутилмаган фарқлар мавжуд. Бу – иккала минтақанинг иқтисодий вазиятидаги ўзига хос жиҳатлар билан боғлиқ.
Атлантика океанининг ҳар икки томонидаги марказий банклар охирги йилларда нархларнинг ўсишини жиловлаш мақсадида фоиз ставкаларини сезиларли даражада оширди. Халқаро валюта жамғармаси ибораси билан айтганда, “буюк қаттиққўллик” (“great tightening”) иқтисодий инқирозсиз инфляцияни бошқариладиган даражага тушириш имконини берди. Шундай бўлса-да, инфляция пасайиб бораркан, АҚШ ва Европа мутлақо фарқли инфляцион истиқболлар билан юзлашмоқда.
АҚШда инфляция мақсадли даражадан юқорилигича қолмоқда, сентябр ойида истеъмол нархлари 2,4 фоизга кўтарилди. Эришилган ютуқларга қарамай, кучли меҳнат бозори маошлар ва талаб омилини ошириши билан Федерал захира тизимининг инфляцияни янада пасайтиришини қийинлаштирмоқда. ФЗТ инфляциянинг пасайиш темпи кутилганидан кўра секинроқлигини тан олиб, фоиз ставкаларини пасайтириш суръатини сусайтирди.
Европа эса Украинадаги можаро билан боғлиқ энергия нархларининг ошиши туфайли юзага келган юқори инфляцияни бошдан кечирганидан кейин, 2021 йилгача бўлган даврга хос паст инфляция ва суст иқтисодий ўсиш муаммосига қайтмоқда. Октябр ойида Европа Марказий банки (EМБ) йил давомида учинчи марта фоиз ставкаларини пасайтирди. Бу қарор иқтисодий ўсишнинг секинлашиши ва инфляциянинг мақсадли даражадан паст бўлган 1,7 фоизгача тушишига жавобан қабул қилинди. Германия аллақачон инқироз ҳолатига тушган бўлиб, EМБ энди ўта қаттиқ чора-тадбирлар еврозона иқтисодиётининг тикланишига хавф солиши мумкинлигидан хавотирда.
The Economist'нинг қайд этишича, турли иқтисодий омиллар туфайли юзага келган бу тафовут Атлантиканинг икки қирғоғида 5000 километрлик “инфляцион фарқ”ни кўрсатмоқда. АҚШда ривожланаётган иқтисодиёт ва мустаҳкам меҳнат бозори инфляцион босимни кучайтирса, Европада суст иқтисодий ўсиш яна узоқ муддатли иқтисодий турғунлик хавфини келтириб чиқармоқда.
Мавзуга оид
11:59
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш доирасида АҚШ билан баённома имзолади
11:30 / 21.12.2024
Қўрқмас жангчи – Саддам Ҳусайннинг набираси америкалик аскарларга қарши қандай жанг қилганди?
19:29 / 20.12.2024
Reuters: Байден администрацияси Украинага охирги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилишга тайёрланмоқда
13:43 / 20.12.2024