Мактаб дарсликлари ижараси учун тўлов тикланиши мумкин
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кўра, «дарсликлар ва машқ дафтарларининг тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан чоп этилиши ота-оналар масъулияти пасайиб кетиши ва дарсликларга нисбатан эътиборсиз муносабатда бўлиш ҳолатларини келтириб чиқармоқда».
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган 2025—2027 йилларга мўлжалланган Бюджетнома (.pdf) лойиҳасида мактаб дарсликлари учун ижара пулларини қайта тиклаш таклиф этилган.
Унда қайд қилинишича, умумтаълим мактабларини дарсликлар билан таъминлашда ота-оналар иштирокини ошириш мақсадида 2025/26-ўқув йилидан 2–11-синфларда бир тўплам дарслик ва машқ дафтарлари учун ижара тўлови ундириш тизимини қайта йўлга қўйиш режалаштирилган.
Таъкидланишича, 2024 йилда бир ўқувчи учун битта дарслик ва иш дафтарларининг ўртача нархи 450−500 минг сўмни (шундан машқ дафтарлари — 100−150 минг сўмни) ташкил этган. Ҳужжатда бир тўплам учун 80 минг сўм (таннархнинг 16-18 фоизи) миқдорида тўловни қайта тиклаш таклиф этилган. Ушбу тўловлар ҳисобига шаклланган 376,6 млрд сўм маблағ ҳар йили ўқувчиларни машқ дафтарлари билан таъминлаш харажатларининг бир қисмини қоплашга йўналтирилиши таъкидланган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кўра, «дарсликлар ва машқ дафтарларининг тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан чоп этилиши ота-оналар масъулияти пасайиб кетиши ва дарсликларга нисбатан эътиборсиз муносабатда бўлиш ҳолатларини келтириб чиқармоқда».
Эслатиб ўтамиз, мактаб таълими тизимида 2022 йилдан бери дарсликлар учун ижара пули олинмаяпти.
Мавзуга оид
15:16 / 12.12.2024
2025 йилда дарсликлар ижараси учун тўлов олинмайди
14:50 / 23.10.2024
Мисрда инглиз тилидаги илк Ўзбек тили грамматикаси дарслиги яратилди
11:54 / 29.09.2024
Собиқ совет давлатлари тарих дарсликларида Россия салбий образда тасвирланаётганидан шикоят қилинди
16:58 / 12.09.2024