Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
Тошкент шаҳрида фуқарони олиб қочиб кетиб, уриб тан жароҳати етказган уч нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро уч нафар шахс томонидан «самосуд» қилингани акс этган видео тарқалди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида маълум бўлишича, видеода калтакланган йигит «закладка» йўли орқали гиёҳванд моддаларни тарқатиш билан шуғулланиб келган.
«Бироқ у Telegram канал бошқарувчиси берган топшириқни ўз вақтида бажармасдан, чув туширишга уринган. Шундан сўнг, буюртмачи уни жазолаш мақсадида одам ёллаган. Унинг расмини, қачон ва қаерга бориш ҳақидаги маълумотларни етказиб берган. «Закладчик» айтилган манзилга борганида, уни уч нафар номаълум шахс кутиб олган ва Spark русумли автомашинага ўтқазиб, олиб кетган», — дейилади хабарда.
Жабрланувчи содир бўлган ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмаган. Мазкур видео тарқалганидан кейин Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари томонидан «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинган.
«Курер бўлиб ишлайман, илтимос, милицияга топширманглар деди. «Бўлди, хўп», деб кўчага олиб тушдим, икки марта шапалоқ туширдим. Таёқ билан қўлига икки марта урдим», — дейди қўлга олинган шахслардан бири.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 137-моддаси (Одам ўғирлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Аввалроқ октябр ойининг 10 куни давомида гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан («закладка») тарқатувчи 32 нафар шахс ушлангани тўғрисида хабар берилганди. Уларнинг ёнидан ва яширган жойларидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда маҳсулотлар ва хизматларни «Ҳалол» белгиси билан тамғалашга рухсат берилади
Ўзбекистон | 23:43 / 02.02.2025
Левиафанга қарши олигарх: нега Илон Маск «Европага асил буюклигини қайтариш»га аҳд қилди?
Жаҳон | 20:34 / 02.02.2025
Трампдан янги «шоу», ҲАМАСда янги тактика, АҚШни «синдирган» Хитой – ҳафта дайжести
Жаҳон | 16:07 / 02.02.2025
“Уйда ўтира олмайман” — Қумтепа бозорида савдо қилаётган 81 ёшли отахон
Жамият | 14:44 / 02.02.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Tashkent INDЕX: Марказий Осиёнинг энг йирик ва замонавий савдо маркази
Ўзбекистон | 18:59
-
Ўзбекистон фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:58
-
2024 йилда Ўзбекистонда газ, нефт ва бензин ишлаб чиқариш камайди
Ўзбекистон | 18:56
-
Эрон эмас, Саудия: Суриянинг Яқин Шарқдаги иттифоқчиси ўзгармоқда
Жаҳон | 18:26
Мавзуга оид
07:50
Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
08:03 / 01.02.2025
Тошкентдаги цехда 1,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
20:53 / 31.01.2025
Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида чиқинди хизмати учун тўлов тарифи ошди
22:35 / 30.01.2025