Евроиттифоқ Россиянинг соядаги флотига қарши санкциялар тайёрламоқда
Европарламент Россиянинг соядаги флотига қарши «мақсадли» чоралар кўришни талаб этувчи резолюцияни қабул қилишга тайёрланмоқда, деб ёзади Politico.

Фото: Vitaly Timkiv/SNA/IMAGO
Европа парламенти Россиянинг «соядаги флоти»га қарши «мақсадли» чоралар кўришни талаб этувчи резолюцияни қабул қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда 11 ноябр, душанба куни Politico нашри хабар берди. Нашрнинг таъкидлашича, бу қарор Москва «санкциялардан ва экологик ҳалокатга олиб келадиган хавфлардан» фаол равишда қочиши билан боғлиқ.
Европарламент таклифлари орасида Россия нефтини ташувчи кемаларга қарши санкциялар ва Европа Иттифоқининг сунъий йўлдош орқали мониторингини кучайтириш ҳамда танкерларни «мақсадли текшириш» бор. Резолюция, шунингдек, денгиз кемаларига Европа сувларида суғурталанганлигини исботлаш учун янги талабларни таклиф қилади.
Politico: Россиянинг «соядаги флоти» бутун дунё бўйлаб нефтни тўкмоқда
Politico 2024 йил октябр ойида SourceMaterial нотижорат журналистлар гуруҳи билан ҳамкорликда ўтказган суриштирувида Россиянинг «соядаги флоти» танкерлари камида тўққизта нефт ва нефт маҳсулотларининг тўкилишига сабаб бўлганини, бу эса бутун дунё бўйлаб сув сатҳларида кенг нефт доғларини қолдирганини хабар қилди.
«Politico ва SourceMaterial Таиланддан тортиб Ветнам, Италия ва Мексикагача бўлган ҳамма жойда «соядаги флот» билан боғлиқ бўлган чиқиндиларни топди. Танкерлар Қизил денгиз ва Панама канали каби банд бўлган юк ташиш йўлакларидан ўтган, бу халқаро савдо йўлларида ҳар қандай жиддий бахтсиз ҳодисани келтириб чиқариш мумкинлигини англатади», деб ёзади журналистлар. Улар Украинада уруш бошланганидан ва Россияга қарши санкциялар қўлланганидан бери бу муаммо сезиларли даражада ёмонлашганини таъкидлайдилар.
Greenpeace: Россия «соя флоти» учун камида 192 эскирган танкердан фойдаланади
2024 йил октябр ойи охирида Greenpeace («Гринпис») халқаро ноҳукумат экологик ташкилоти суриштирув эълон қилди, ундан келиб чиқадики, Россиянинг нефтни ташиш бўйича «соядаги флоти» камида 192 эскирган танкерни ўз ичига олади. Бундан ташқари, уларнинг 171 таси сўнгги икки йил ичида камида бир марта Болтиқ денгизидаги немис сувлари ва Мекленбург бухтасининг бир қисмидан ўтган.
Тавсия этамиз
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Диний қўмита Умра лицензияси учун талабгорлардан аризалар қабул қилишни бошлади
Ўзбекистон | 15:54
-
АҚШда олти кун машинада қамалиб қолган аёл курткаси ёрдамида омон қолди
Жаҳон | 15:20
-
Юк машинасини қисмларга бўлиб олиб киришга уриниш аниқланди
Иқтисодиёт | 15:03
-
AP: Исроил ва АҚШ Судан ва Сомалига Ғазо секторидан фаластинликларни қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилди
Жаҳон | 14:56
Мавзуга оид

17:31 / 13.03.2025
Россия колонияларидаги хорижликларнинг 70 фоизи Марказий Осиё давлатлари фуқаролари

17:20 / 13.03.2025
Россияда қийин аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

16:25 / 13.03.2025
Зеленский оташкесимга рози, Путин-чи?

09:47 / 13.03.2025