Чилонзорда автобус ва Lacetti тўқнашди
Бунёдкор-Қатортол кўчалари кесишган чорраҳада юз берган ЙТҲ оқибатида Lacetti йўловчиси шифохонага олиб кетилган.
Жорий йилнинг 19 ноябр куни соат 06:40 да Чилонзор тумани Бунёдкор-Қатортол кўчалари кесишган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1979 йилда туғилган ҳайдовчи М.Ш. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина ҳамда 1997 йилда туғилган ҳайдовчи Қ.М. бошқарувидаги MAN русумли йўловчи ташувчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
ЙТҲ натижасида Lacetti русумли автомашина йўловчиси, 1958 йилда туғилган Д.М. биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
13:20 / 17.12.2024
Россиядаги ЙТҲда 5 нафар ўзбекистонлик вафот этди
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
07:20 / 12.12.2024