Муҳаммад 2023 йил Англия ва Уэлсда ўғил болаларга энг кўп қўйилган исм бўлди
Англия ва Уэлсда туғилган ўғил болаларга қўйилган энг машҳур 100 та исм рейтингида Муҳаммад исми биринчи ўринда қайд этилган.
Миллий статистика бошқармаси (ОNS) маълумотларига кўра, 2023 йилда 4600 дан ортиқ янги туғилган чақалоқларга Муҳаммад исми қўйилган. Бу 2022 йилги кўрсаткичлардан қарийб 500 тага кўп, дея ёзади Daily Mail.
Рейтингнинг иккинчи ўрнидан Ной (Нуҳ) исми ўрин олган. Ўтган йилда янги туғилган 4382 нафар чақалоққа бу исм берилган. 2022 йилда эса бу рақам 4586 тани ташкил этган.
Учинчи ўриндан Оливер исми жой олган, бироқ унинг тарқалиши ўтган йилда камайган.
Таъкидланишича, бу ҳудудларда энг кўп қўйилган исмлар рейтингида Муҳаммад исми илк бор юқори поғонани эгаллаган.
“Муҳаммад исмининг бир неча хил кўринишлари бор, агар улар бир гуруҳга бирлаштирилса, у ҳолда бу рейтингни 10 йилдан ортиқ вақт давомида бошқариб келган бўларди”, — дейилади хабарда.
Қиз болалар исмларида эса кетма-кет саккизинчи йил Оливия исмни рейтинг етакчиси бўлиб қолмоқда. Иккинчи ўринда Амелия, кучли учликка эса Айла исми якун ясаган.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34
-
Андижонда профилактика инспекторини пичоқлаган шахс ушланди, Тахтақорача довонида ёнғин чиқди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:19
-
«Шайтонарава» ишқи: касалликми ёки ижтимоий муаммо?
Жамият | 23:11
-
Туркия ва Белгия Украина учун «дронлар коалицияси»га қўшилди
Жаҳон | 22:41
Мавзуга оид

15:40 / 15.01.2024
Ханти-мансилар мухтор округида 2023 йилда ўғил болаларга энг кўп Муҳаммад исми қўйилди

12:50 / 07.01.2018
Муҳаммад исми Австрияда энг кўп қўйилаётган исмлар учталигига кирди

17:10 / 20.09.2017
Муҳаммад - Англия ва Уэльсдаги энг машҳур 10 исмдан бири деб топилди

17:47 / 25.04.2017