ОКМКда инвестиция лойиҳалари ишга туширилмоқда: комбинатнинг янги босқичи ва келажаги ҳақида маълумот берилди
11 декабр куни Тошкентда Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг (ОКМК) инвестиция лойиҳаларининг ижроси бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда ОКМК раҳбарияти, мутахассислари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Унда ОКМК масъуллари комбинатда амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари ва модернизация жараёнлари ҳақида батафсил маълумот беришди. Айтилишича, ОКМК Ўзбекистон ва Марказий Осиёда мис ва полиметалл ишлаб чиқаришда етакчи ўринга эга бўлиб, жаҳондаги йирик мис ишлаб чиқарувчи корхоналардан биридир.
Қабул қилинган 2030 йилгача ривожланиш концепциясига асосан, комбинатда ишлаб чиқариш қувватлари сезиларли даражада оширилиши кўзда тутилган. Бу доирада “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш ва 3-Мис бойитиш фабрикаси қурилиши олиб борилмоқда. 2024 йилнинг охирига қадар 4 миллиард доллардан ортиқ инвестициялар ўзлаштирилган.
2030 йилга қадар ОКМК мис ишлаб чиқариш ҳажмини 500 минг тонна, олтин 50 тонна ва кумуш 270 тоннага оширишни мақсад қилган. Бу ҳамда янги металлургия мажмуасининг қурилиши билан комбинатнинг ишлаб чиқариш қувватлари бир неча баробарга ошади. Шунингдек, янги фабрикалар ва автоматлаштириш тизимлари ишга туширилади.
ОКМК шунга қўшимча равишда экологик тозалик ва энергия тежашга йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширмоқда. 2026 йилдан бошлаб Наманган вилоятидаги 500 МВт қуёш фотоэлектр станциясидан электр энергиясини харид қилиш режалаштирилган. Шунга мувофиқ, Тошкент вилоятида 150 МВт қувватга эга янги қуёш станциясини ҳам ишга тушириш кўзда тутилган.
ОКМК халқаро бозорда ҳам қизиқиш қозонишда давом этмоқда. 2024 йилда 1,8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий кредитлар олишни таъминлашга эришилган, бу эса маҳаллий ва хорижий банкларининг ОКМКга бўлган ишончини билдириб турибди. Шунингдек, Япония, Корея, Германия, Хитой, Буюк Британия ва бошқа ривожланган мамлакатлар билан янги инвестицион ва инновацион лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 15 октябрида ОКМКда 4-сонли Мис бойитиш фабрикаси қурилишига старт берилган. Фабрика ишга туширилса, йилда 60 миллион тонна маъдан қайта ишланиб, 800 минг тоннадан ортиқ мис концентрати ишлаб чиқарилади. Бу янги фабрика технологик ва экологик талабларга жавоб берган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнини амалга оширади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
21:47 / 20.11.2024
ОКМКнинг қарийб 25 фоизи 12,2 триллион сўмга баҳоланиб, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказилди
17:00 / 02.11.2024
ОКМКнинг 75 йиллиги: Ўзбекистон саноат фахри бўлган комбинатда йирик ўзгаришлар
20:17 / 15.10.2024
Олмалиқда 4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши бошланди
17:08 / 15.10.2024