Ўзбекистон халқаро мажбуриятларни бажариш доирасида 530 дан ортиқ фуқаросини Яқин Шарқдан қайтарди
10 декабрь куни БМТ бош қароргоҳида ташкил қилинган тадбирда «Қуролли можароли ҳудудлардан қайтарилган шахсларни реабилитация қилиш бўйича Минтақавий кенгаш»га раислик Қозоғистонга ўтгани маълум қилинди. Тадбирда қатнашган Россия ва АҚШнинг БМТдаги элчилари ҳам Кенгаш фаолиятини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган.

Фото: СМТИ
10 декабрь куни Қуролли можароли ҳудудлардан қайтарилган шахсларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Минтақавий экспертлар кенгашининг фаолиятига бағишлаб Нью-Йоркда ташкил қилинган тадбир Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси томонидан БМТ тузилмалари кўмагида ўтказилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон халқаро мажбуриятларни бажариш доирасида 2019 йилдан бери 530 дан ортиқ фуқароларини, асосан аёллар ва болаларни Ватанга қайтарган. Уларга тиббий, ижтимоий ва руҳий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, касб-ҳунарга ўқитиш ва ишга жойлаштириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, Россия ва АҚШнинг БМТдаги элчилари ҳам Кенгаш фаолиятини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган. Марказий Осиё давлатлари ўз фуқароларини можароли ҳудудлардан қайтариш бўйича сезиларли саъй-ҳаракатларни амалга оширгани сиёсий ирода ва ўз зиммасига олган мажбуриятларга содиқлик намунаси эканлиги таъкидланди.
Сўзга чиққанлар, шунингдек, репатриация бўйича ўзбек модели инсон ҳуқуқлари ва болаларни ҳимоя қилиш масалаларига йўналтирилганлигини таъкидлади.
БМТнинг собиқ махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайнга кўра, Ўзбекистон бошиданоқ қайтарилган болаларга «ҳимоя остидаги, жамиятга қайтариладиган миллат болалари» деган позицияда бўлгани муваффақият калити бўлди.
Маълум қилинишича, кейинги йил Кенгашдаги раислик Қозоғистонга ўтади. Қозоғистоннинг БМТдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари Қайрат Умаров ташаббусларни муваффақиятли амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишини таъкидлади.
Мавзуга оид

17:47 / 15.02.2025
Ғазони егани бўрилар келди. Мусулмон дунёси қани?

17:19 / 13.02.2025
Термиздаги логистика маркази БМТ Глобал тармоғи омбори мақомини олди

00:44 / 06.02.2025
Исроил БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши таркибидан чиқишини эълон қилди

23:05 / 05.02.2025