АҚШ Ўзбекистон заъфарони экспорти учун берилган рухсатнома муддатини узайтирди
АҚШ Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини назорат қилиш бошқармаси томонидан BMB Opera Zafferano корхонасига заъфарон маҳсулотининг АҚШга экспорт қилиш имкониятини берадиган FDA рухсатномаси тақдим этилган эди.
Эндиликда ушбу рухсатнома муддати узайтирилди.
Шунингдек, заъфарон плантациясида маҳсулотни экиш, етиштириш, агротехник тадбирларни ўтказиш, териб олиш, қайта ишлаш ва сақлаш, қадоқлаш жараёнлари тўлиқ ўрганиб чиқилгандан сўнг BMB Shifo корхонаси ҳам мазкур ҳужжатга лойиқ деб топилди.
FDA (Food and Drug Administration) – АҚШнинг озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий, косметика, биологик маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини назорат қилувчи давлат агентлигидир. Ушбу ташкилот маҳсулотларнинг инсон соғлиғига зарар етказмаслигини ва белгиланган стандартларга мослигини таъминлайди. FDA рухсатномаси — маҳсулотнинг АҚШ бозорида қонуний равишда савдога чиқарилиши учун зарур бўлган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:50 / 17.12.2024
Ўзбекистоннинг 18 тонна зарарли помидори Россия бозорига киритилмади
18:11 / 12.12.2024
Мато ишлаб чиқариш ва бўяш корхоналари қўшимча қўллаб-қувватланади
22:37 / 09.12.2024
Ўзбекистон ЕИга божсиз экспорт имтиёзларини яна 10 йилга узайтиришни таклиф қилди
15:36 / 07.12.2024