Google қидирувида «Калмар ўйини»ни ўйнаш имконияти пайдо бўлди
Мини-ўйин бутун дунё бўйлаб мобил қурилмаларда ҳам, компютерларда ҳам мавжуд. Бу 26 декабрда Netflix тармоғида бошланадиган сериалнинг иккинчи мавсумини тарғиб қилиш бўйича катта кампаниянинг бир қисмидир.
Google ва Netflix компанияси «Калмар ўйини» (Squid Game) иккинчи мавсуми премйераси олдидан машҳур сериалга бағишланган мини-ўйинни ишга туширди. У шоунинг энг таниқли эпизодларидан бирини такрорлайди.
Ўз кучингизни синаб кўриш учун Google қидирувига Squid Game ёки Kalmar o‘yini деб ёзинг ва экраннинг пастки қисмида пайдо бўлган жигарранг конвертни босинг.
«Қизил чироқ - яшил чироқ» ўйинида спорт костюмидаги олтита белгини бошқариш керак. Қўғирчоқ орқага ўгирилганда кўк тугмани босиб, уларни олдинга силжитиш керак ва қўғирчоқ ўзининг эҳтимолий қурбонларига қараганида уларни қизил хоч белгиси билан тўхтатиш керак. Ўйиндаги хато қаҳрамонлардан бирининг йўқотилишига олиб келади.
Мини-ўйин бутун дунё бўйлаб мобил қурилмаларда ҳам, компютерларда ҳам мавжуд. Бу 26 декабрда Netflix тармоғида бошланадиган сериалнинг иккинчи мавсумини тарғиб қилиш бўйича катта кампаниянинг бир қисмидир.
Google ўйинидан ташқари, Netflix барча фойдаланувчилар учун мавжуд бўлган «Squid Game: Unleashed» бепул мултиплейер лойиҳасини, шунингдек, «Squid Game: Virtuals» VR саргузаштини чиқарди. Бундан ташқари, компания Puma, Xbox, Duolingo ва Domino’s каби йирик брендлар билан ҳамкорликка киришди.
Эслатиб ўтамиз, сериал учинчи ва охирги мавсумга ҳам эга. Унинг премйераси 2025 йилга мўлжалланган.
Мавзуга оид
16:42 / 16.12.2024
Google йил давомида энг кўп қидирилган мавзуларни эълон қилди
23:20 / 10.12.2024
Google Willow номли янги квант процессорни тақдим этди
00:51 / 04.12.2024
WSJ: Google қидирув тизимидан фойдаланиш камаймоқда
20:53 / 21.11.2024