Спорт | 17:22
6258
3 дақиқада ўқилади

Ҳусанов – йилнинг энг яхши ёш спортчиси, Дўсматов ва Келдиёрова йилнинг энг яхши спортчилари. «Миллий спорт мукофоти-2024» ғолиблари эълон қилинди

Бугун, 23 декабр куни Тошкентдаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида «Миллий спорт мукофоти-2024» тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Tribuna.uz

Спортдаги йил якунларига бағишланган маросимда икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов 2024 йилнинг энг яхши эркак спортчиси деб топилган бўлса, дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова энг яхши аёл спортчи сифатида эълон қилинди. Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Ланс» клуби аъзоси Абдуқодир Ҳусанов эса йилнинг энг яхши ёш спортчиси деб топилди. Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси – навбатдаги марта 2024 йилнинг энг яхши жамоаси дея эътироф этилди. Тўлқин Қиличев эса йилнинг энг яхши мураббийига айланди.

«Миллий спорт мукофоти-2024» барча ғолиблари ва лауреатлари: 

  • Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Абдуқодир Ҳусанов (футбол)

 

  • Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси: Асадбек Тоштемиров (пара таеквондо)
  • Ноолимпия спорт турларида йилнинг энг яхши жамоаси: Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси
  • Нопаралимпия спорт турларида йилнинг энг яхши терма жамоаси: Пара шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
  • Спорт тарғиботи йўлидаги узоқ йиллик хизматлари учун: Лола Абдуюсупова («Спорт» телеканали режиссёри)
  • Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси: Нодир Тўйчиев («Андижон» фан-клуби)
  • Йилнинг энг яхши спорт фотомухбири: Алмурат Мамадаминов (ЎзА)
  • Йилнинг энг яхши спорт журналисти: Марина Якубова («Спорт» телеканали мухбири)
  • Йилнинг энг яхши спорт шифокори: Диана Саттарова (Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази)
  • Йилнинг энг яхши ҳаками: Зуҳра Абдуллаева (оғир атлетика)
  • Юксалаётган федерация: Ўзбекистон камондан отиш федерацияси
  • Йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси: Ўзбекистон футбол ассоциацияси
  • Йилнинг энг яхши спорт федерацияси: Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциацияси
  • Йилнинг энг яхши пара миллий жамоаси: Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
  • Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси
  • Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи: Яҳё Якубов
  • Мухлислар меҳрини қозонган спортчи: Ситора Турдибекова (бокс)
  • Мухлислар меҳрини қозонган пара спортчи: Рўза Қўзиева (пара пауерлифтинг)
  • Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Нурхон Қурбонова (пара енгил атлетика)
  • Йил кашфиёти: Разамбек Жамалов (эркин кураш)
  • Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси: Ҳусниддин Норбеков (пара енгил атлетика)
  • Йилнинг энг яхши мураббийи: Тўлқин Қиличев (бокс)
  • Йилнинг энг яхши эркак спортчиси: Ҳасанбой Дўсматов (бокс)
  • Йилнинг энг яхши аёл спортчиси: Диёра Келдиёрова (дзюдо).

 

Мавзуга оид