Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
Учрашувда 2024 йилги биргаликдаги ишларнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинди ва кўп томонлама ҳамкорликнинг келгуси йилга мўлжалланган устувор вазифалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 декабр куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.
Тадбирда Россия президенти Владимир Путин, Беларус президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.
Учрашувда 2024 йилги биргаликдаги ишларнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинди ва кўп томонлама ҳамкорликнинг келгуси йилга мўлжалланган устувор вазифалари кўриб чиқилди.
Минтақа ичида савдо ва кооперацияни, энг аввало, ўзаро савдодаги тўсиқларни янада бартараф этиш орқали кенгайтириш бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.
Кўп қиррали шерикликни янги йўналишларда ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Муҳандислик мактабларини ташкил этиш, интернет технологиялари, катта маълумотлар индустрияси, креатив иқтисодиёт, «яшил» энергетика ва тинч атом соҳасини ривожлантириш, рақамли ечимларни жорий этиш шулар жумласидан.
Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик ҳамда умумий таҳдид ва хатарларга қарши курашда МДҲ доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
20:54 / 25.12.2024