Жамият | 11:31 / 26.12.2024
1169
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистонда ҳуқуқлари бузилган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди
Ўзбекистон дипломатлари Олмаота шаҳрида вақтинча ишлаётган ўзбекистонликнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга кўмаклашдилар.
Маълум қилинишича, ўзбекистонлик У.А. Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига иш берувчи томонидан олиб қўйилган ҳужжатларини қайтариш ва ишлаб топган пулларини олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Дипломатлар иш берувчи билан музокара ўтказдилар. Натижада, ватандошнинг ҳужжатларини қайтарилиши ва унинг ишлаган давридаги маошини тўлаб берилиши таъминланди.
Ватандошга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилганидан сўнг, у Олмаота шаҳридаги Олтин Ўрда автовокзалидан Тошкентга кузатиб қўйилди.
Мавзуга оид
08:30 / 01.10.2024
Уч йилда 2 мингдан ортиқ фуқаро ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди
08:10 / 23.09.2024
Фуқаролар ҳимоясининг ҳуқуқий кафолатлари мустаҳкамланади
09:30 / 21.09.2024
Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғибот инновацион усулларидан фойдаланилади
10:56 / 31.08.2024