Ўзбекистон | 18:45 / 27.12.2024
23275
1 дақиқада ўқилади

UzAuto Motors директори лавозимидан кетди

UzAuto Motors ва UzAuto Motors Powertrain бош директори Бо Андерссон ўз фаолиятини якунлади. Швециялик мутахассис 2021 йилнинг августидан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.

Фото: UzAuto Motors

UzAuto Motors ва UzAuto Motors Powertrain бош директори Бо Андерссон ўз фаолиятини якунлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

“Жаноб Андерссон раҳбарлигида ишлаб чиқариш кўрсаткичлари сезиларли даражада оширилди. Шунингдек, “UzAuto Motors” АЖнинг Андижон ва Хоразм вилоятларидаги корхоналарида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш миқдорининг ўсиши кузатилди, маҳсулот сифати яхшиланди ва автомобил моделлари рўйхати кенгайтирилди”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Бо Андерссон муддати ўтган дебитор қарзларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрмагани учун жаримага тортилгани хабар қилинганди.

Маълумот учун, швециялик мутахассис 2021 йил августида UzAuto Motors бош директори этиб тайинланган эди. У автомобилсозлик соҳасидаги топ-менежерлардан бири бўлиб, Швециянинг Saab, Россиянинг ГАЗ ва АвтоВАЗ компанияларида ишлаган.

Мавзуга оид