Ўзбекистонлик шифокорлар Афғонистонда 1300 нафардан зиёд инсонларни бепул тиббий кўрикдан ўтказди.
«Ўзбекистон темирйўллари»га қарашли «Саломатлик» тиббий-санитар ёрдам поездида жами 28 нафар тиббиёт ходими ва 5 нафар темирйўл мутахассислари бор. Балх вилоятида амалга оширилаётган бепул тиббий кўрик давомида афғон фуқароларига 1, 6 млрд сўмлик 50 турдаги дори-дармон ва гигиена воситалари тарқатилган.
«Ўзбекистон темирйўллари» матбуот хизматининг маълум қилишича, «Темирйўл ижтимоий хизматлари» муассасасига қарашли «Саломатлик« тиббий-санитар ёрдам поездида Афғонистоннинг Балх вилоятига ташриф буюрган шифокорлар тиббий кўрикни давом эттирмоқда.
«Саломатлик» тиббий-санитар ёрдам поезди 15 хил турдаги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва жами 28 нафар тиббиёт ходими ва 5 нафар темирйўл мутахассислари билан таъминланган. Ўтган 3 кун давомида шифокорлар Афғонистоннинг ўнлаб ҳудудларидан келган, жами 1300 нафардан зиёд фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказди. Шулардан 576 нафари эркаклар, 464 нафари аёллар ва 273 нафари ёш болалар.
Шунингдек, тиббий кўрик давомида афғон фуқароларига 1, 6 млрд сўмлик 50 турдаги дори-дармон ва гигиена воситалари тарқатилди. Тиббий кўрик жорий йил 30 декабрига қадар давом этади.
Мавзуга оид
21:23 / 28.12.2024
Покистон-Афғонистон чегарасида жанглар бошланди
17:13 / 25.12.2024
Ўзбекистон Афғонистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдами ва «Саломатлик» поездини жўнатди
17:10 / 25.12.2024
Покистон Афғонистондаги нишонларга ҳаводан зарба берди
18:20 / 18.12.2024