Ўзбекистон | 14:05 / 29.12.2024
1933
1 дақиқада ўқилади

2024 йил январ-ноябр ойларида Ўзбекистонга олиб кирилган мобил телефонлар сони маълум қилинди

Ўтган 11 ойда энг кўп мобил телефонлар Хитойдан олиб келинган.

Фото: Getty Images

Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2024 йилнинг январ-ноябр ойларида хориждан 3,8 млн дона мобил телефон импорт қилинган.

Уларнинг умумий қиймати 346,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган.
Ўзбекистон 2024 йилнинг 11 ойида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 3,1 млн дона;
— Вьетнам – 535,5 минг  дона;
— Ҳиндистон – 110,7 минг дона;
— Гонконг – 43,2 минг дона;
— Бошқа давлатлар - 5,1 минг дона.

Мавзуга оид