Жамият | 14:00 / 29.12.2024
1375
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Туронбанкда ёшлар сиёсати ва уларга оид амалга оширилаётган лойиҳалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ёшлар сиёсатига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада, "Туронбанк" АТБ ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг фаоллигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун бир қатор амалий лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этмоқда.

Фото: Туронбанк

Олий таълим билан ҳамкорлик

Туронбанкда ёшлар салоҳиятини ошириш мақсадида олий таълим муассасалари билан чуқур ҳамкорлик ўрнатилган. Масалан, III ва IV босқич талабалари орасидан махсус тест синовлари ҳамда суҳбатлар асосида номзодлар танлаб олиниб, амалиётга жалб этилади. “Туронбанк стипендияси” эксклюзив лойиҳаси доирасида эса олий таълим муассасаларига юқори балл билан қабул қилинган иқтидорли ёшлар танлаб олиниб, уларга стипендия ажратилмоқда. Шунингдек, талаба-ёшлар учун олий ўқув юртларида махсус экспериментал база сифатида “Смарт ўқув хоналар” ташкил қилинди.

Интеллектуал салоҳиятни ошириш мақсадида банк “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилишини анъанага айлантирди, бу эса ёшларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиради. Мазкур ўйинлар турли босқичларда ташкил қилинади ва ғолибларга қимматбаҳо совғалар ҳамда пул мукофотлари тақдим этилади.

Соғлом танда-соғ ақл!

Ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортга катта эътибор қаратилади, 2024 йил давомида ўтказилган спорт мусобақаларида, хусусан, стол-тенниси бўйича 60 нафар, шахмат-шашка ўйинларида 55 нафар, сузишда 60 нафар, футболда эса 200 нафарга яқин ходим иштирок этди.

Бундан ташқари, Туронбанк мамлакатимизда шахматнинг янада ривожланишига ҳисса қўшиш мақсадида Марказий Осиёда энг ёш халқаро гроссмейстер сифатида танилган, 44-шахмат олимпиадаси ғолиби ва “Ўзбекистон ифтихори” медали соҳиби Жаҳонгир Воҳидов билан ҳамкорликни йўлга қўйган ва Жаҳонгир Воҳидов Туронбанк брендининг расмий элчиси сифатида фаолият юритади.

Туронбанк Ўзбекистонда сават француз бокси спорт турини оммалаштиришга ҳам алоҳида эътиборини қаратган. Банк Бошқаруви Раиси Чори Мирзаев Ўзбекистон “Сават” француз бокси ассоциацияси президенти ҳамдир.

Юртимизда мазкур спорт турини оммалаштириш, ёшларни ушбу спорт турига қизиқтириш мақсадида жойлардаги фойдаланилмаётган ва бўш турган майдонлар таъмирланиб ёпиқ спортзаллар ташкил этилмоқда. Ҳозирги кунда мазкур спорт тури билан 1300 дан зиёд ёшлар шуғулланмоқда.

Маънавий ва маърифий тадбирлар

Ёшларнинг маънавий тараққиётини қўллаб-қувватлаш мақсадида Банк бош офиси ҳамда банк хизматлари марказларида 20 дан ортиқ кутубхоналар ташкил этилган. Уларда 10 000 донага яқин турли жанрлардаги адабиётлар мавжуд ва китоблар фонди доимий бойитиб борилади. Банк бош офисида "Туронбанк музейи" фаолият кўрсатмоқда. Банк ходимлари учун маърифий тадбирлар, шу жумладан, тарихий мерос билан танишиш имкониятлари яратилган.

Республикамизда китобхонлик маданиятини сақлаб қолиш ва ёшларимиз орасида китобхонликни кенг тарғиб этиш мақсадида эса Туронбанк томонидан пойтахтимиздаги 7та маҳаллада кутубхоналар ташкил этилиб, улар умумий ҳисобда 3000 донага яқин турли жанрлардаги бадиий, илмий ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлардан иборат китоблар билан таъминланди.

Туронбанк ёшларни Ўзбекистон тарихига яқинлаштириш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида ички туризмни ривожлантириш учун саёҳатлар ташкил қилмоқда. Банкнинг 600дан ортиқ ходими 2024 йилда турли шаҳарларга саёҳатларга юборилди, бу орқали ёшлар миллий меросни ўрганишга ва Ватанга муҳаббатни ҳис қилишга имконият топдилар.

Туронбанк томонидан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги билан имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида “Ustoz AI” лойиҳаси доирасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда ва унга асосан ёшларимизга замонавий касблар ва фанларни бепул ўргатишни мақсад қилинган.

Шу билан бирга, Туронбанк доимий тарзда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида ҳар йили “Global Money Week” ҳафталиги ва “Бутунжаҳон жамғариш куни” муносабати билан ёшлар ва мактаб ўқувчилари орасида учрашувлар ҳамда танловлар ўтказиб келади.

Хулоса қилиб айтганда, Туронбанк Учинчи Ренессанс пойдеворининг бунёдкорлари бўлган бугунги кун ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлидаги янги лойиҳаларни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт” йилида ҳам изчил давом эттиради. 

Реклама

Мавзуга оид