Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлигини мониторинг қилиш тўғрисидаги низом тасдиқланди
Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилиши Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан масофадан мониторинг қилинади.
Ҳукумат қарори билан «Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилишини масофадан мониторинг қилиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низом қуйидагиларни назарда тутади:
- масофадан мониторинг қилиш асослари;
- масофадан мониторинг қилиш тартиби ва муддатлари;
- масофадан мониторинг қилиш натижаларини расмийлаштириш ва кўриб чиқиш;
- масофадан мониторинг қилиш якуни бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан таъсир чораларини қўллаш.
Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилиши Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан масофадан мониторинг қилинади.
Масофадан мониторинг қилиш режали ва режадан ташқари асосларда ўтказилади. Агентлик давлат органлари ва ташкилотларини масофадан мониторинг қилиш бошлангани ёки ўтказилаётгани ҳақида олдиндан огоҳлантирмайди (хабардор қилмайди).
Масофадан мониторинг қилиш якуни (натижаси) бўйича қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши аниқланган ҳолатлар юзасидан маълумотнома расмийлаштирилади.
Маълумотномада қайд этилган қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши агентликнинг ҳуқуқий таъсир ҳужжати шаклида мониторинг қилинган давлат органи ва ташкилотига юборилади.
Ҳуқуқий таъсир ҳужжати давлат органи ва ташкилотига келиб тушган санадан эътиборан 10 кун муддатда кўриб чиқилиши ва натижаси бўйича агентликка ёзма ахборот берилиши шарт.
Мавзуга оид
07:30 / 03.01.2025
Телекоммуникация хизматлари меъёрга мувофиқлиги юзасидан мониторинг амалга оширилади
18:39 / 19.12.2024
Қирғизистонда милиция ходимларини суратга олишни тақиқловчи қонун лойиҳаси қабул қилинмади
16:10 / 03.12.2024
Қайси депутат қандай овоз бергани очиқ бўлиши керак — Бобур Бекмуродов
17:59 / 20.11.2024