Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган хорижий электрон савдо платформаларининг фаолияти тақиқланди
Бу қарор Temu каби платформаларни Ўзбекистонда рўйхатдан ўтишга мажбурлаши, акс ҳолда уларнинг фаолияти чекланишига йўл очиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, электрон тижорат операторлари (электрон савдо платформаси, буюртмалар агрегатори ва рақамли стриминг хизмати операторлари) сифатида фақат юридик шахслар – Ўзбекистон резидентлари фаолият юритиши мумкин.
Бунда электрон шартнома ёки битимлар орқали ҳеч қандай мажбуриятлар олмайдиган, фойдаланувчиларга ўзининг ахборот ресурси ёки платформаси орқали товар (иш, хизмат) ҳамда рақамли маҳсулотлар ҳақида маълумот ёки ахборот бериш билан чекланадиган юридик шахс ва (ёки) ЯТТ электрон тижорат оператори ҳисобланмайди.
2025 йил 1 июлдан электрон тижорат операторлари фаолияти хабардор қилиш тартибида амалга оширилади. Бунда фаолиятни амалга ошираётган субъектлар қуйидаги шарт ва талабларга риоя этишлари лозим:
- Ўзбекистон юридик шахси шаклида давлат рўйхатидан ўтиш;
- электрон тижорат, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама соҳасидаги қонунчилик ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
- ваколатли органнинг сўровига мувофиқ электрон тижорат субъектларининг фаолиятига оид маълумотларни бепул тақдим этиш;
- чакана савдо қоидалари талабларига риоя қилиш;
- электрон тижорат иштирокчиларига хизматлар кўрсатиш учун зарур даражада ишлаши таъминланган ахборот тизимининг мавжудлиги ва бошқалар.
Мавзуга оид
21:49 / 31.10.2024
Евроиттифоқ Хитойнинг Temu интернет-дўконини жаримага тортмоқчи
19:45 / 01.06.2024
Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнлари жадаллаштирилади
12:07 / 02.12.2023
Тошкентда электрон тижорат платформалари орқали пиротехника воситалари сотиб келингани аниқланди
23:14 / 02.11.2022