Ўзбекистон | 15:57 / 04.01.2025
2818
1 дақиқада ўқилади
Газ ҳолатидаги ёнилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги бўйича регламент тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг «Газ ҳолатидаги ёнилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан газ ҳолатидаги ёнилғида ишловчи аппаратларнинг рўйхати тасдиқланмоқда.
Импорт қилинадиган газ ускуналари учун қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши керак:
- ташкилот номи, савдо номи ёки савдо белгиси;
- ташкилотнинг почта манзили.
Маълумотлар давлат тилида тақдим этилиши керак.
Техник регламент қуйидаги талабларни ўз ичига олади:
- газ ҳолатидаги ёнилғида ишлайдиган қурилмалар учун хавфсизлик талаблари;
- ушбу қурилмалардан фойдаланиш учун ҳужжатлар ва қоидаларга ўрнатилган талаблар;
- уларни қадоқлаш, идентификациялаш ва мувофиқликни баҳолаш учун бўйича талаблар.
Регламент 2025 йилнинг июн ойидан кучга киради.
Мавзуга оид
18:28 / 29.11.2024
Дунёда бензин нархи энг арзон бўлган мамлакатлар маълум бўлди
16:10 / 22.07.2024
Тадбиркорнинг 3,9 млрд сўмлик ёнилғисини қўлга киритган МЧЖ аниқланди
15:18 / 28.03.2024
Россияда ёнилғи ишлаб чиқариш дронлар ҳужуми туфайли камаймоқда
17:47 / 13.03.2024