Le Figaro: французларнинг 60 фоиздан ортиғи президент Макроннинг истеъфоси тарафдори
Францияда Odoxa-Backbone социологик хизмати томонидан сўров ўтказилди. Унда иштирок этганларнинг 62 фоизи Макроннинг президентлигини «авторитар» дея таърифлади.
Французларнинг 60 фоиздан ортиқ республика президенти Эммануэл Макроннинг истеъфосини сўрамоқда. Бу ҳақда Odoxa-Backbone социологик хизмати томонидан ўтказилган сўров натижаларига таяниб, Le Figaro газетаси хабар берди.
Хизмат маълумотларига кўра, сўровда иштирок этганларнинг 61 фоизи амалдаги давлат раҳбарининг истеъфоси тарафдори. Нашрнинг қайд этишича, ушбу кўрсаткич 2024 йил сентябрдан бери 7 фоизга ошган. Респондентларнинг 38 фоизи Макроннинг истеъфосига қарши эканини билдирган бўлса, 1 фоиз иштирокчи жавоб беришга қийналган.
Бундан ташқари, сўровда қатнашганларнинг 62 фоизи Макроннинг президентлигини «авторитар» дея таърифлаган. Французларнинг аксарияти Франсуа Байру йил охирига қадар бош вазир лавозимида қолмайди дея ҳисобламоқда — респондентларнинг 86 фоизи Франция президенти 2025 йилда янги бош вазирни тайинлашига ишоняпти.
Таъкидланишича, сўров 2-3 январ кунлари ўтказилган ва унда 1005 киши иштирок этган.
Аввалроқ Франция президенти Эммануэл Макрон ёзда муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш борасидаги қарори туфайли юзага келган сиёсий зиддият бўйича масъулиятни ўз зиммасига олишини маълум қилганди. Ўз навбатида президентнинг рақиби, «Миллий бирлашув» партияси етакчиси Марин Ле Пен Янги йил мурожаатида «тўлиқ обрўсизланган давлат раҳбарининг кечиккан афсуслари ёки расмий илтимослари ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини» таъкидлаган.
Мавзуга оид
22:20 / 03.01.2025
Франциядаги қамоқхонада маҳбус беш кишини гаровга олди
23:08 / 01.01.2025
Макрон сиёсий келишмовчиликлар учун масъулиятни ўз зиммасига олишини айтди
14:03 / 01.01.2025
Россияпараст ҳакерлар Франциянинг қатор шаҳарлари сайтларига ҳужум уюштирди
10:52 / 31.12.2024