Амалдорларга хизмат автомобиллари, мебел ва офис жиҳозлари харидини камайтириш буюрилди
Президент қарорига биноан, вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар 2025 йилни тежамкорлик тамойили асосида ўтказиши керак.
25 декабр куни Ўзбекистон президенти 2025 йилги давлат бюджетига доир қарор имзолади.
Қарорга кўра, биринчи даражали бюджет маблағлари тақчимловчилари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва ҳудудий ҳокимликлар 2025 йилда бюджет маблағларини тежаш ва самарадорлигини ошириш бўйича барча зарур чораларни кўриши керак.
Консолидациялашган бюджет тақчиллигининг ошишига олиб келиши мумкин бўлган давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча харажатлар фақат қўшимча даромад манбайи мавжуд бўлганда ёки бошқа харажатларни қисқартириш ҳисобига амалга оширилади.
Йил охиригача қуйидагилар бўйича таклифлар киритиш тақиқланди:
- республика ижро этувчи ҳокимият органларининг бошқарув ходимлари иш ҳақи миқдорларини ошириш (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини ошириш бундан мустасно);
- Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан хизмат автомобиллари (махсус автотранспорт влоситалари бундан мустасно), қимматбаҳо юмшоқ мебеллар ва офис жиҳозлари (таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида фойдаланиладиганлардан ташқари) харид қилиш.
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан хизмат автомобиллари (махсус автотранспорт воситалари бундан мустасно), қимматбаҳо юмшоқ мебеллар ва офис жиҳозлари фақатгина Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда харид қилинади.
Бюджет ташкилотларининг 2025 йил учун харажатлар сметасини тузиш жараёнида мебел ва офис жиҳозлари ҳамда товар-моддий захираларини харид қилиш харажатлари миқдорини 2024 йилга нисбатан 10 фоизга камайтирган ҳолда (боғчалар, умумтаълим мактаблари ва соғлиқни сақлаш муассасаларидан ташқари) режалаштириш топшириғи берилди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қуйидагилар қатъиян тақиқланди:
- бюджет харажатлари параметрларини шакллантиришда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларини сотиб олиш, шунингдек, коммунал хизматлар харажатлари учун маблағ етишмовчилигига йўл қўйиш;
- маҳаллий бюджет ва унинг қўшимча манбалари ҳисобидан норматив-ҳуқуқий асоси бўлмаган қўшимча штат бирликларини сақлаш;
- молиялаштириш манбайи аниқ бўлмаган тадбирларни амалга ошириш.
2025 йил 1 январдан туман (шаҳар) бюджетларидан маблағ билан таъминланадиган соғлиқни сақлаш муассасаларини сақлаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштиришга ўтказилади.
Мавзуга оид
12:11
2024 йилда солиқ тушумлари қарийб 200 трлн сўмга етди
17:52 / 04.09.2024
Ҳиндистонда амалдор дарёда чўкиб кетди. Ғаввослар иш ҳақини олмагунча уни қутқаришдан бош тортган
15:07 / 04.09.2024
Шимолий Кореяда сув тошқинларини бартараф этолмагани учун 30 нафар масъул амалдор қатл этилди – OАВ
08:04 / 19.04.2024