Трампнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Киевга ташрифини кейинга қолдирди
Трампнинг Украина ва Россия бўйича махсус элчиси этиб сайланган Кит Келлог Киевга режалаштирилган сафарини инаугурациядан кейингача тўсатдан қолдирди. У вазиятга изоҳ бериш сўровига эътибор қаратмади, деб ёзади Reuters.
АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп маъмуриятининг Украина ва Россия бўйича махсус вакили, истеъфодаги генерал Кит Келлог Киевга аввалдан режалаштирилган фактларни ўрганиш учун сафарини қолдирди. Бу ҳақда 6 январ, душанба куни кечки пайт Reuters Трамп атрофидаги тўрт манбага таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Келлогнинг нафақат Киевга, балки Рим ва Парижга ҳам ташрифи сайланган президентнинг «инаугурациясидан кейингача» қолдирилди. Агентлик манбалари Европага сафарнинг кейинга қолдирилгани сабабларини айтмади. «Келлог ҳам, Украинанинг Вашингтондаги элчихонаси вакили ҳам изоҳ бериш сўровларига жавоб қайтармади», — дейилади Reuters хабарида.
Келлог январда Киевга ташриф буюришни режалаштирганди
Аввалроқ АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Украина ва Россия Федерацияси бўйича ўзининг махсус вакили этиб танлаган истеъфодаги генерал Кит Келлог январ ойи бошида Европанинг бир қанча пойтахтларига, жумладан Киевга ҳам ташриф буюришни режалаштираётгани айтилганди.
Келлог Киевда Украина раҳбарияти билан учрашмоқчи экани билдирилган. Бундан ташқари, унинг жамоаси Париж ва Римда юқори мартабали сиёсатчилар билан учрашувлар тайёрлаган. Мақсад Украинадаги урушни тугатиш бўйича унчалик фаол музокаралар эмас, балки АҚШнинг янги маъмурияти учун маълумот тўплаш эди.
АҚШ янги президентининг инаугурацияси 2025 йил 20 январга белгиланган.
Мавзуга оид
08:32
«Ахир у билан яхши эдик. Нега вайсаяпти?» — Лукашенко Зеленскийга жавоб қайтарди
21:50 / 07.01.2025
Украинадаги дезертирлик можароси: 155-бригада билан нималар бўлмоқда?
14:54 / 07.01.2025
Украинага Курск областидаги янги юриш нега керак?
10:54 / 07.01.2025