Иқтисодиёт | 13:23 / 08.01.2025
586
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон элчиси Покистоннинг йирик фармацевтика компанияси билан янги лойиҳалар бўйича музокара ўтказди

Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Карачи шаҳрига сафари доирасида Покистоннинг энг йирик фармацевтика компанияси – Getz Pharma раҳбари Халид Маҳмуд билан учрашиб, мазкур компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари билан танишди.

Фото: "Дунё" АА

Мулоқот чоғида фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, қўшма инвестицион лойиҳалар йўналишидаги ҳамкорликни давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.

Дипломатик миссия раҳбари компаниянинг сақлаш омбори, халқаро сифат ва хавфсизлик талабларига биноан у ерда ўрнатилган ўлчаш-метрик қурилмалари, дориларни ишлаб чиқиш ва транспортировкага тайёрлаш босқичлари, шунингдек, саноат жараёнини узлуксиз мониторинг қилувчи таҳлил гуруҳи фаолияти билан танишди.

Халид Маҳмуд Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини ривожлантириш ва тармоққа хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун халқаро стандартизация тизимларини ва сертификациядан ўтказиш тартибларини жорий қилиш зарурлигини қайд этди. Бу йўналишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Компания раҳбари Tashkent Pharma Park фармацевтика кластери ҳудудида биотехнологик дори воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга киришилганини маълум қилди.

Мавзуга оид