Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёдаги гидропостларни автоматлаштириш бўйича келишиб олди
Томонлар Сирдарёдаги сув ҳисобининг тўлиқ шаффофлигини таъминлашни режалаштирган.
Қозоғистон ва Ўзбекистон сув ресурслари идоралари Сирдарёдаги гидропостларни автоматлаштириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.
«Умуман олганда, биз барча асосий гидропостларни автоматлаштириш ва сув ҳисобининг тўлиқ шаффофлигини таъминлашни режалаштирганмиз. Ушбу масалани биз қирғизистонлик ва тожикистонлик ҳамкасбларимиз билан бўлиб ўтган музокараларда ҳам фаол илгари суряпмиз», деди Қозоғистон Сув ресурслари ва ирригация вазири ўринбосари Нурлан Алдамжаров.
Аввалроқ, Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарё ҳавзасида сувни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимлари ўрнатиладиган 10 та жойни аниқлаган эди. Улар мамлакатлар ўртасида тенг тақсимланган.
Қайд қилинишича, ҳозир томонлар халқаро молия ташкилотлари билан музокаралар олиб бормоқда. Лойиҳанинг умумий техник шартлари Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан ишлаб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
22:02 / 08.01.2025
Тўқаев Қозоғистонни атом энергетикаси ривожланган давлатга айлантирмоқчи
18:36 / 08.01.2025
Марказий Осиё давлатларида 2025 йилги дам олиш кунлари сони таққосланди
17:53 / 08.01.2025
Қозоғистон меҳнат мигрантларини жалб қилиш квоталарини қисқартирди
17:44 / 07.01.2025