Олмазор тумани прокуратураси терговчиси 20 минг доллар пора билан қўлга олинди
Терговчи жиноят ишига жалб қилинган гумонланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламасликни ваъда қилган. У бунинг эвазига муқаддам прокуратура органларида ишлаган МЧЖ юристи орқали 20 минг доллар олганда тезкор тадбирда ушланган.
Олмазор тумани прокуратураси терговчиси пора билан ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида гул етиштириш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖнинг муқаддам прокуратура органларида ишлаган ва судланган юристи савдо-сотиқ соҳасига ихтисослашган МЧЖ мансабдор ходимларига нисбатан Жиноят Кодексининг 184 (Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 189-моддаси (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан қўзғатилиб, Олмазор тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши доирасида гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламасликни мазкур туман прокуратураси мансабдор шахслари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 30 минг доллар талаб қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳрида тезкор тадбирда юрист келишилган пулдан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, МЧЖ юристининг машинасида Олмазор тумани прокуратураси терговчиси ундан ушбу пул маблағини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Ҳозирда прокуратура терговчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 3-қисми “а” банди билан, МЧЖ юристига нисбатан эса Жиноят Кодексининг 212-моддаси (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш) 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, Наманган вилояти Чортоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси ҳам тезкор тадбирда 2 400 доллар олган вақтида ушланган. У туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори 5 нафар фуқарога ногиронлик нафақасини белгилашда сохта ҳужжатлар тайёрлаб берганлиги юзасидан тақдим қилинган материалларни ўрганиб чиқиб, унга нисбатан қонуний чора кўрмаслик эвазига 3000 доллар талаб қилган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Поп тумани ФВБ бошлиғи тезкор тадбирда 160 минг доллар, Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими эса 10 минг доллар билан ушланганди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Ўзбекистон ҳукумати аъзолари Доналд Трампнинг инаугурациясини АҚШ элчихонасида кузатди
Ўзбекистон | 12:04
-
Фицо давлат тўнтариши таҳдиди юзасидан Словакия Хавфсизлик кенгашини чақирди
Жаҳон | 11:55
-
Тошкент - Хўжакент темирйўли Чиноркентгача узайтирилди
Ўзбекистон | 11:52
Мавзуга оид
18:17 / 20.01.2025
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жаримага тортилди
14:36 / 20.01.2025
2024 йилда ҳоким ёрдамчилари 309 та коррупцион жиноят содир қилди
10:01 / 17.01.2025
Тошкент шаҳрида ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар билан ушланди
17:21 / 15.01.2025