Самарқанд шаҳрида бир кунда 5 эркак вафот этди. Улар ароқдан заҳарлангани тахмин қилинмоқда
Вафот этганлар шаҳарнинг Нурафшон, Шукрона ва Маданият маҳалласида истиқомат қилган. Уларнинг энг кичиги 39 ва энг каттаси 72 ёшда бўлган. Марҳумларнинг 4 нафари уйида, бири шифохонада вафот этган.

Фото: Kun.uz
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида 13 киши қўлбола ароқдан заҳарланиб вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Kun.uz ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов билан боғланди.
Унинг таҳририятга берган дастлабки маълумотига кўра, 11 январ куни Самарқанд шаҳрида 5 киши вафот этган. Улар шаҳарнинг Нурафшон маҳалласида яшовчи 63 ёшли А.М., 50 ёшли Ж.Б., Шукрона маҳалласида яшовчи 72 ёшли В.Б., 56 ёшли А.У. ҳамда Маданият маҳалласида яшовчи 39 ёшли О.Т. бўлган.
Марҳумларнинг 4 нафари ўз яшаш хонадонида, бири эса шифохонада вафот этган. Уларнинг аксарияти спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар бўлгани билдирилган.
Қайд этилишича, айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳумларнинг ўлими сабабини аниқлаш учун экспертиза тайинланган.
Аввалроқ Андижонда 5 киши спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этганди.
Мавзуга оид

10:22 / 06.02.2025
Самарқанд нони географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинди

09:25 / 05.02.2025
Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобил йўллари қурилиши 2025 йилда бошланади

14:21 / 02.02.2025
Самарқанд ва Тошкент вилоятларида йирик миқдордаги гиёҳванд моддалар тарқатилишининг олди олинди

16:59 / 30.01.2025