Баланд қаватли биноларга видеокузатув қурилмалари ўрнатилади
Тошкент, Наманган, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Хоразм вилоятлари ҳудудидаги баланд қаватли бинолар ва иншоотларга видеокузатув қурилмаларини ўрнатиш орқали атроф-муҳитни кузатиш ва ёнғинларни барвақт аниқлаш тизими жорий этилади.
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Тошкент, Наманган, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Хоразм вилоятлари ҳудудидаги баланд қаватли бинолар ва иншоотларга видеокузатув қурилмаларини ўрнатиш орқали атроф-муҳитни кузатиш ва ёнғинларни барвақт аниқлаш тизими жорий этилади.
Видеокузатув тизимини яратиш учун лойиҳа техник топшириқ ҳужжатлари ишлаб чиқилади. Видеокузатув тизими ва унинг техник дастурий таъминоти харид қилинади. Видеокузатув тизими ускуналари белгиланган жойларга ўрнатилади ва тизим жорий этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги аҳоли кўп йиғиладиган жойлари (аэропорт, вокзал, бозорлар, йирик савдо ва ёпиқ турдаги кўнгилочар марказлар) бино ва иншоотларида юзага келган ёнғинлардан хабарловчи сигнализация тизими ФВВ ҳудудий қуйи ёнғин-қутқарув қисмларининг ягона диспетчерлик хизматига уланади.
Зарурий техник воситалар хатловдан ўтказилади ва ўрнатиладиган жойлар сонига аниқлик киритилади. Техник ва дастурий воситалар учун техник топшириқ ҳужжатлари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Техник ва дастурий воситалар учун танлов (тендер) савдолари ўтказилади ва харид қилинади. Техник ва дастурий воситалар ишлаб чиқиш ва ўрнатиш орқали ҳудудий тузилмаларнинг ягона диспетчерлик хизматлари билан боғланади.
Мавзуга оид
09:00 / 09.01.2025
2025 йилда “Яшил бино” сертификати жорий этилади
07:40 / 13.09.2024
Тадбиркорга турар жой биноси қуришга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
19:31 / 07.09.2024
Дубайда дунёдаги иккинчи энг баланд осмонўпар бино қурилмоқда
08:09 / 22.07.2024