Фирибгарликда айбланган ўзбекистонлик Туркиядан депортация қилинди
Автомобил олди-сотдисида фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб 2015 йилдан буён қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркиядан депортация қилинди.
11 январ куни Ўзбекистонда фирибгарлик жиноятларини содир этиб Туркияда яшириниб юрган шахс Ўзбекистонга юборилди.
Истанбулдаги бош консулхона хабарига кўра, Туркия ва Ўзбекистон ИИВ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Истанбул шаҳрида қўлга олинган И.У. (1969 й.т.) Ўзбекистонга депортация қилинди. У 2015 йилдан буён автомобил олди-сотди соҳасида кўплаб фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан ИИВ ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралган.
Консулхонанинг эслатишича, жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан, Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади.
Шу билан бирга, кейинги вақтларда фирибгарлик содир этилиши ҳолатлари юзасидан Бош консулхонага келаётган мурожаатлар сони ортгани сабабли фуқаролардан огоҳ бўлиш сўралди.
Мавзуга оид
14:48
Туркия компанияси Самарқанд–Бухоро пулли автомобил йўли қурилишида иштирок этмоқчи
10:00
Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 10 нафарга етди
17:15 / 12.01.2025
Эрдўған яна бир президентлик муддатига номзодини қўйишини истисно этмади
14:11 / 09.01.2025