Ўзбекистон | 16:14 / 14.01.2025
5108
1 дақиқада ўқилади

«Тошкентга яна 1000 та автобус олиб келинади» — транспорт вазири

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга кўра, 2025 йилда Тошкентга 1000 та янги автобус олиб келиш, шунингдек, автобус бекатларига QR-кодли бир марталик қоғоз чипталарни харид қилиш учун 675 дона инфокиоск ўрнатиш режалаштирилган.

Фото: Транспорт вазирлиги

Жорий йилда Тошкент шаҳри учун қўшимча 1000 та автобус харид қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

Транспорт вазирининг сўзларига кўра, 2025 йил охиригача автобус бекатларида QR-кодли бир марталик қоғоз чипталарни харид қилиш учун 675 дона инфокиоск ҳам ўрнатилади. 

«1 февралга қадар Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади, шунингдек, янги дастур қабул қилиниши кўзда тутилган», деди Илҳом Махкамов.

Қайд этилишича, айни пайтда инфокиоскларнинг умумий сони 5100 тани ташкил этади, шундан 769 таси автобус бекатларида ўрнатилган. Нақд пулда тўловларни қабул қилиш тўхтатилганидан кейинги 10 кунлик, 1 январдан 10 январгача бўлган даврда автобусларда кунлик йўловчи ташиш 43,5 фоизга – 871 минг кишидан 1,19 миллион кишига, тушум эса 36 фоизга – 8,5 миллиард сўмдан 11,5 миллиард сўмга ошган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда