Германия Европа Иттифоқидан Сурияга қарши санкцияларни юмшатишни сўрайди
Германия, Франция ва бошқа қатор давлатлар ЕИни Сурияга қарши санкцияларнинг бир қисмини бекор қилишга, бу мамлакатда ҳокимиятнинг аҳоли барча қатламлари ҳимояланган бўлиши шарти билан тинч йўл билан ўтишини рағбатлантириш учун кўндирмоқчи, деб ёзади DW.
Германия Европа Иттифоқининг бошқа давлатларидан Сурияга нисбатан жорий этилган санкцияларни юмшатиш масаласини кўриб чиқишни сўрайди. Гап Сурия авиакомпаниясига нисбатан чоралар бекор қилиниши ва қимматбаҳо товарлар, жумладан, автотранспорт воситаларини сотишга қўйилган чекловлар, нефт-газ соҳасида технологиялар экспортига қўйилган тақиқнинг бекор қилиниши, шунингдек, банк секторидаги айрим операцияларнинг тикланиши ҳақида бормоқда. Бу ҳақда DW 14 январ, сешанба куни куни ўз қўлидаги дипломатик ҳужжатга таяниб хабар берди.
Унда айтилишича, Германия ва бошқа қатор Европа давлатлари, жумладан Франция, Испания ва Нидерландия санкцияларни юмшатиш «Суриядаги ҳокимиятнинг тинч йўл билан алмашинишини рағбатлантириш воситасига айланиши мумкин, у Суриянинг барча қатламларини ҳимоя қилиш ва вакиллигини кафолатлаши лозим».
12 январ куни тарқатилган ва Германия томонидан қўллаб-қувватланган ҳужжатда бир гуруҳ Европа давлатлари Европа Иттифоқини «тезкор ва олдиндан шартларсиз тўхтатилиши» мумкин бўлган бир қатор жазо чораларини «аниқлаш»га чақиради. Унинг муаллифлари фикрича, Европа Иттифоқи «ўзини иқтисодий ўйинчи сифатида кўрсатиш ва Россия таъсирини камайтириш учун ноёб имкониятга эга».
Европа Иттифоқи санкцияларни тиклаш учун жой қолдиришга чақирмоқда
Айни пайтда, DW билан суҳбатлашган, исмини ошкор қилмаган европалик дипломат Европа Иттифоқи Сурияда ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтишини осонлаштириш, шу билан бирга, қандайдир таъсир кучини сақлаб, иқтисодий фаолликни тиклашга кўмаклашиш ниятида эканини айтди. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи суриялик қочқинларнинг келажакда ўз ватанларига қайтиши учун қулай шароит яратишга интилмоқда.
Шу билан бирга, ҳужжат муаллифлари Суриянинг янги расмийлари ЕИ умидларини оқламаган тақдирда санкцияларни тезда тиклаш имконини берувчи механизмни ишлаб чиқишни тавсия қилади.
ЕИ кенгаши январ охирида Сурияга қарши санкцияларни юмшатишни муҳокама қилади
Германия 27 январ куни Брюсселда бўлиб ўтадиган ЕИ ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши иштирокчилари муҳокамасига Сурияга қарши санкцияларнинг айримларини бекор қилиш мумкинлиги масаласини кўтариши мумкин. Бу борадаги ҳар қандай қарор Европа Иттифоқининг барча 27 давлати томонидан қўллаб-қувватланиши керак.
DW дипломатик манбасига кўра, санкцияларни юмшатиш бўйича жиддий эътирозлар кутилмаяпти. АҚШ Молия вазирлиги Сурия президенти Башар Асад режимига қарши жорий қилинган санкцияларнинг бир қисмини аллақачон юмшатган.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп қоп-қоп ваъдалар билан Оқ уйга қайтди. Таҳлилчилар нима дейди?
Жаҳон | 19:02
-
Ipoteka bank OTP Group: 2024 йилнинг 9 ойлик молиявий натижалари
Жамият | 19:00
-
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлиги ўрганилади
Ўзбекистон | 18:39
-
Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади
Ўзбекистон | 18:12
Мавзуга оид
17:24
Сурия Россия билан Тартус порти шартномасини бекор қилди
21:13 / 19.01.2025
Суриянинг янги ҳукумати Россия, Эрон ва Исроил товарлари импортини тақиқлади
17:04 / 16.01.2025
Суриянинг янги ҳукумати Эрон ва Исроил фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлади
09:14 / 16.01.2025