“Учинчи шахслар аралашуви” – миллионлаб ўзбекистонликлар Англияда ишлаш учун ариза топширган танлов бекор қилинди
Миграция агентлиги ва HOPS рекрутинг компанияси 10 январ куни Ўзбекистон фуқароларига яхши даромад ва осон шартларда Англияга мавсумий иш ўринлари учун танлов ўтказди. 3 миллионга яқин ўзбекистонлик ариза топширган танлов натижалари бекор қилинди. Миграция агентлиги сабаб сифатида платформада техник муаммолар бўлганини кўрсатди, Англия компанияси эса жараёнга “учинчи шахсларнинг аралашуви ҳақида ишончли хабарлар” олганини билдирган.

Media World Images/Alamy
2024 йил 28 декабр куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Ўзбекистон фуқароларига Англияга мавсумий иш ўринлари учун рўйхатдан ўтиш кунларини маълум қилди. Унга кўра, агентликнинг xorijdaish.uz портали орқали 2025 йил 10 январ соат 15:00 дан 19:00 гача (Тошкент вақти билан) Буюк Британиянинг HOPS рекрутинг компанияси томонидан таклиф этилаётган мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари учун онлайн рўйхатдан ўтиш очилди.
Агентлик шу билан бирга танлов рўйхатдан ўтиш босқичлари, бу рўйхатдан ўтиш — кейинги босқичларида иштирок этишни кафолатламаслиги ҳақида ёзиб борди. Маълум қилинишича, танлов қарорлари тўлиқ HOPS томонидан қабул қилинади ва бепул амалга оширилади. Миграция агентлиги эса танланган фуқароларнинг Буюк Британияга жўнаб кетишини кейинчалик ташкил этиш билан шуғулланади.

10 январ куни 15:00 да эълон қилинган мавсумий ишларга рўйхатдан ўтиш бошланди. Рўйхатдан ўтиш бошланганидан кейин сайтда техник узилишлар юзага келган. Агентликка кўра, бир вақтнинг ўзида платформадан фойдаланувчилар сони 2 миллиондан ортиб кетган. Шу сабабли рўйхатдан ўтиш 10 январ соат 19:00 эмас, балки 21:00 гача узайтирилди.
Орадан икки кун ўтиб, 12 январ куни Миграция агентлиги Англиядаги мавсумий ишларга 12 минг 331 нафар номзод рўйхатдан ўтганини маълум қилди.

«Онлайн тест синови HOPS оператори томонидан 2025 йил 14-15 январ кунлари ўтказилади. Тест маълумотлари фақат рўйхатдан ўтган ва танланган фуқароларга электрон почта орқали юборилади. Электрон почтангизни диққат билан текширишингиз керак. Агар сиз онлайн тест учун ҳаволани олмаган бўлсангиз, демак танланмаган ҳисобланасиз!» — дейилади агентлик хабарида.
Лекин орадан уч кун ўтиб, 15 январ санасида агентлик Англияда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари учун очилган рўйхатдан ўтиш натижалари Hops Labour Solutions томонидан бир ёқлама бекор қилинганини билдирди.
«Ушбу қарор Hops Labour Solutions томонидан қабул қилинган ва Миграция агентлигида уни ўзгартириш ваколати йўқ. Масала юзасидан савол ва эътирозларингиз бўлса HOPSʼнинг hello@hopsls.com, complaints@hopsls.com электрон почтасига рус ва инглиз тилларида мурожаат қилишингиз мумкин», — дейилади агентлик баёнотида.
Бўлиб ўтган ҳолат юзасидан Hops Labour Solutions ташкилоти ҳам баёнот берди. Англиялик рекрутрга кўра, ташкилотга рўйхатга олиш жараёнига учинчи шахсларнинг аралашуви ҳақидаги кўплаб ишончли хабарлар келгани учун жараён тўхтатилган.
«Ҳурматли аризачилар, 10 январ, жума куни рўйхатга олиш жараёнига учинчи шахсларнинг аралашуви ҳақидаги кўплаб ишончли хабарлар туфайли HOPS Ўзбекистонда бўлажак ишга қабул қилиш босқичини кейинга суришга мажбур. Бу – жума куни рўйхатдан ўтганлар учун катта умидсизлик бўлишини тушунсак-да, биз ишга қабул қилиш жараёнининг яхлитлиги ва шаффофлигини таъминлашга масъулмиз.
Агар сизда учинчи шахслар Буюк Британиянинг мавсумий ишчилар схемасида жой олиш учун пул ундиргани ҳақида далилларингиз бўлса ва сиз бизнинг давом этаётган терговимизга ёрдам беришни истасангиз, биз билан complaints@hopsls.com почтаси орқали боғланишингизни тавсия қиламиз», — дейилади агентлик баёнотида. Шунингдек, HOPS умумий сўровларга жавоб бера олмаслигини ҳам маълум қилган.
17 январ куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Миграция агентлиги расмийлари ушбу ҳолатга яна тўхталди. Агентлик директори ўринбосари Матлаб Қуроновга кўра, ушбу лойиҳада ишлаш учун 3 миллионга яқин ўзбекистонлик ариза топширган, натижада техник муаммолар юзага келган.
«Бу лойиҳа охирги 2 йил давомида агентлик ва Англиядаги иш берувчи ўртасида ташкиллаштирилган, ҳаммаси қонуний. Олдинги йилда ҳам кетишган, бу йилда эски хатолардан келиб чиққан ҳолда ёндашдик, лекин шу билан ҳам айрим муаммолар юзага келди. Асосий масала 4 соатлик вақтни 6 соатга чўздик, «кўпроқ қилиб қўйса бўлмасмиди», дейиляпти. Бир нарсани тушуниш керак, агентлик фақат иш берувчи бизга айтган шарт-шароитлар ва вақтни ташкиллаштириб берамиз. Шундан кейин иш берувчилар бизга якуний рўйхат бериб, шунча одам ўтди, шуларга виза расмийлаштиришда, юборишда кўмак беришни сўраса, таъминлаб берамиз.
Асосий муаммо нима бўлди? Олдинги йилда бир миллион атрофида фуқаро мурожаат қилган бўлса, бу йил кетмоқчи бўлганлар уч миллионга яқинлашди. Демак, биз ўтган йилги камчиликларни кўриб, ўз платформамизни мукаммаллаштирдик. Шунга қарамай, техник сабаблар туфайли кўп мурожаатлар қабул қилинмай қолди, шунда вақтни узайтирдик. Лекин талабларга биноан, бу ҳам олти соатдан чўзилмади.

Энди бу лойиҳани қайта эълон қилишга келишдик. Чунки биз тушолмадик, рўйхатдан ўтолмадик, деган фуқаролар мурожаатлари бўлган. Биз ҳаммага тенг имкониятлар таъминланиши учун платформани кенгайтириш устида ишлаяпмиз. Талаб кучайиб бораётгани сабабли техника ҳам баъзи вазиятларда жавоб бермаяпти, лекин яқин орада эълон қиладиган танловлар учун тайёргарлик кўряпмиз. Вақт ва имконият масалаларини яхшилаб, фуқароларга адолатли имкониятлар яратиб берамиз. Адолатсизлик бўлмаслиги учун биринчи танловдан ўтганларнинг ҳам натижаларини бекор қилдик, ҳаммага бошқатдан бирдек имконият берилади», – дейди Матлаб Қуронов.
Агентлик масъули Азимжон Ҳусановга кўра, Англияга ишга топширувчилар сони кўплигининг асосий сабаби, бу лойиҳада ҳеч қандай касб мутахассислиги ва инглиз тилини билиш бўйича талаблар йўқлигида. Шу сабабли, кўпчилик оилавий ҳам ариза топшириб қўяверган.
Миграция агентлиги директори ўринбосари Матлаб Қурбонов Ўзбекистон фуқароларига Англияга мавсумий иш ўринлари учун рўйхатдан ўтиш лойиҳаси кейинроқ бошқатдан очилишини маълум қилди.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сурхондарёда 3 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9,5 йилга қамалди
Ўзбекистон | 12:23
-
Тошкентда бир кунда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганларга 11 млн сўм жарима қўлланди
Ўзбекистон | 12:06
-
ИҲЕС Украинани 2014 йил майида Одессадаги одамлар ўлимида қоралади
Жаҳон | 12:03
-
Президентга энг олий мукофот – Францияга давлат ташрифи қандай ўтди?
Ўзбекистон | 11:51
Мавзуга оид

15:39 / 11.03.2025
Истеъфодаги полиция ити ўрмонда йўқолган қариянинг ҳаётини сақлаб қолди

15:00 / 07.03.2025
30/30/30 акцияси, 30 апрель, 30 сония ва 30 та авиачипта!

15:15 / 19.02.2025
Олимлар ҳайвонларнинг ҳиссиётларини аниқлайдиган сунъий интеллект яратди

12:14 / 18.01.2025