Олимлар Марсда ноодатий геологик ҳосилани аниқлади
NASA тадқиқотчилари Марсда Ер сайёрасида учрамайдиган ноодатий геологик ҳосилага дуч келди. Mars Reconnaissance Orbiter орбитал аппаратига ўрнатилган HiRISE камераси ёрдамида олинган суратларда Қизил сайёранинг шимолий қутбидаги сирли қора доғлар ва ёрқин ҳудудлар тасвирланган.

Фото: Universe Today
Қайд этилишича, карбонат ангидрид газининг чиқиши натижасида юзага келадиган ушбу тузилмалар Марсда иқлим жараёнларини янада яхшироқ тушунишда олимларга ёрдам беради.
Марснинг қутбли ҳудудларида қишда карбонат ангидрид гази музлайди ва зич муз қатламига айланади. Баҳорда ҳарорат кўтарилиши билан қуёш нури ушбу шаффоф муз қатлами орасидан ўтиб, унинг остидаги тупроқни қиздиради. Натижада, карбонат ангидрид сублимацияни бошлайди — қаттиқ ҳолатдан газга айланади.
Вақт ўтиши билан босим шу қадар ошиб кетадики, газ муз қатламнинг юпқа жойларидан ташқарига отилиб чиқиб, қора тупроқ зарраларини атрофга сочиб юборади. Бу худди гейзерларни ёдга солади ва соатига 160 километр тезликкача отилиши мумкин.
Баъзи ҳолларда газ эмиссияси муз остида ўргимчак тўрига ўхшаш мураккаб, шохланган тузилмаларни ҳосил қилади. Олимлар бундай ҳосилани «ўргимчак ландшафти» деб атайди. Бу каби ғаройиб шакллар Марс тупроғидаги каналларни ювадиган карбонат ангидрид газининг кўп маротаба отилиши натижасида ҳосил бўлади.
Тадқиқотчилар лаборатория шароитида шу каби жараённи такрорлашга муваффақ бўлиб, «ўргимчак ландшафти» мавсумий газ отилишлари натижасида юзага келади, деган фаразни исботлаган.
«Ўргимчак тўрига ўхшаш мазкур тузилмалар — шунчаки ғаройиб табиат ҳодисаси эмас, балки Марсдаги иқлим жараёнларини англашда муҳим аҳамиятга эга», — дейди NASA Реактив ҳаракат лабораторияси вакили Лорен МакКоун.
Сув ва иссиқ энергияда ишлайдиган Ердаги гейзерлардан фарқли ўлароқ, Марсдаги карбонат ангидрид газларининг отилиши фақат қуёш нурининг таъсири ва юпқа Марс атмосфераси сабаб юзага келади. «Ушбу жараён ноёб бўлиб, Ерда кузатилмайди», — дея қўшимча қилади МакКоун.
Бу каби табиат ҳодисаларининг аниқланиши, олимларга Марснинг иқлим тарихини яхшироқ тушуниш ва келажакдаги тадқиқотларда улардан фойдаланиш имконини беради.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Россиянинг навбатдаги манипуляциялари». Зеленский Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифига берган жавобини изоҳлади
Жаҳон | 01:23
-
Миср Исроил ва ҲАМАСга 60 кунлик сулҳ бўйича янги режани таклиф қилди
Жаҳон | 00:41
-
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди
Жаҳон | 23:54 / 13.03.2025
-
Трамп Путиннинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги баёнотини «умидбахш, лекин тўлиқ эмас» деб атади
Жаҳон | 23:23 / 13.03.2025
Мавзуга оид

18:13 / 02.03.2025
Хусусий компанияга тегишли космик аппарат илк бор Ойга қўнишни амалга оширди

14:18 / 01.03.2025
Олимлар Марсда қумли соҳилларга эга бўлган океан изларини топди

14:06 / 27.02.2025
NASA миссияси доирасида Ойга қўниш модули учирилди

21:59 / 24.02.2025