Reuters: АҚШ ҳукумати USAID ходимлари сонини 97 фоизга қисқартиради
Агентлик манбаларига кўра, USAID’нинг бутун дунё бўйлаб фаолият юритаётган 10 минг ходимидан фақат 294 киши ишда қолиши мумкин.

Фото: U.S. Air Force
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ходимларини оммавий ишдан бўшатишга тайёрланмоқда, деб хабар беради Reuters.
Агентликнинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, USAID’нинг бутун дунё бўйлаб фаолият юритаётган 10 минг ходимидан фақат 294 киши ишда қолиши мумкин. Хусусан, агентликнинг Африкадаги бюросида 12 нафар, Осиёда эса саккиз нафар ходим қолади. Манбанинг қўшимча қилишича, айрим ходимлар аллақачон ишдан бўшатилгани ҳақида хабарномани олган.
USAID’нинг собиқ раҳбари (1993-1999 йиллар), Браун университети ҳузуридаги Уотсон институти катта илмий ходими Жон Браян Этвуднинг сўзларига кўра, ходимларнинг оммавий ишдан бўшатилиши дунё бўйлаб ўн миллионлаб инсонга ёрдам бериб келган агентликнинг яксон қилинишига олиб келади. «Кўплаб одамлар омон қолмайди», — дейди Этвуд.
Аввалроқ АҚШ президенти янги ҳукумат самарадорлиги департаменти раҳбарларидан бири этиб тайинлаган бизнесмен Илон Маск USAID’ни танқид қилган эди. Tesla ва SpaceX бош директори агентликни жиноий ташкилот деб атаган ва USAID’ни биологик қуролларни ишлаб чиқишни молиялашда айблаган. Шунингдек, АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги раҳбарияти истеъфога чиқишини маълум қилган эди.
USAID — АҚШ ҳукумати ҳузуридаги мустақил агентлик бўлиб, бошқа давлатларга ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади. Давлат котиби Марко Рубио агентлик директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германияда «катта коалиция» тузиш бўйича музокаралар бошланди
Жаҳон | 11:18
-
Айрим дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказмасдан қўлланади
Ўзбекистон | 10:46
-
«Газпром» Ғарб санкцияларидан энг катта зарар кўрган компания бўлди — Reuters
Жаҳон | 10:33
-
Фарғона, Наманган ва Андижонда коррупция билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди
Ўзбекистон | 10:22
Мавзуга оид

23:23 / 13.03.2025
Трамп Путиннинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги баёнотини «умидбахш, лекин тўлиқ эмас» деб атади

08:21 / 13.03.2025
Трамп: АҚШ музокарачилари Москвага жўнаб кетди

22:24 / 12.03.2025
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

00:42 / 12.03.2025