Ўзбекистон ва Латвия миграция бўйича битим имзолаш имконини кўриб чиқмоқда
Ташриф билан Рига шаҳрида бўлган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олим Абдуллаев 28 январ куни Латвия ташқи ишлар вазири Байба Браже билан учрашди.

Фото: ТИВ
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, учрашув чоғида Латвия томони меҳнат миграцияси бўйича доимий мулоқотни йўлга қўйиш ва Миграция бўйича битим имзолаш имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
Томонлар меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро ҳамкорлик, жумладан, мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказиш муҳимлигини қайд этдилар.
Бундан ташқари, Латвия ТИВ дирекцияси бош директори Агнеса Калнина билан музокаралар олиб борилди.
Латвия томони Ўзбекистон унинг Марказий Осиё минтақасидаги муҳим ҳамкори эканини алоҳида таъкидлади.
Икки мамлакатнинг меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлиги ҳар икки томон учун ҳам манфаатли ва узоқ муддатли истиқболга эга эканлигига қатъий ишонч билдирилди.
Томонлар жорий йилда икки давлат Ташқи ишлар вазирликларининг тегишли идоралари ўртасида консуллик маслаҳатлашувларини ўтказиш тўғрисида келишиб олдилар.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20
-
Германияда «катта коалиция» тузиш бўйича музокаралар бошланди
Жаҳон | 11:18
-
Айрим дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказмасдан қўлланади
Ўзбекистон | 10:46
-
«Газпром» Ғарб санкцияларидан энг катта зарар кўрган компания бўлди — Reuters
Жаҳон | 10:33
Мавзуга оид

19:11 / 13.03.2025
Трамп президентлиги даврида 30 мингдан ортиқ мигрант ҳибсга олинди

17:39 / 13.03.2025
Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси АҚШдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

17:31 / 13.03.2025
Россия колонияларидаги хорижликларнинг 70 фоизи Марказий Осиё давлатлари фуқаролари

17:26 / 11.03.2025