Жамият | 16:22 / 11.02.2025
18018
5 дақиқада ўқилади

“Тоғам босмачи эмас, қаҳрамон эди” — Мадаминбекнинг 102 ёшли жияни Одилжон ота

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида Россия мустамлакачилигига қарши озодлик учун курашган Мадаминбекдан қолган ягона “тирик тарих” 102 ёшли Одилжон ота Зокиров истиқомат қилади. Одилжон ота иккинчи жаҳон урушида ҳам иштирок этган. Нуроний отага Мадаминбекдан бир нечта буюм ёдгорлик бўлиб қолган. Улардан шу кунгача фақат узук яхши сақланган. Унутилган қаҳрамоннинг жияни онасидан эшитганларини сўзлаб берди.

“Мадаминбек менинг тоғам. Онам Меҳринисо ая Мадаминбекнинг опаси эди. 1882 йилда Тошлоқ туманининг Сўкчилик маҳалласида туғилган. Ота-онам Мадаминбек босмачи эмас, у халқни таламаган, миллатни босқинчиларга қарши оёққа тургизган юртпарвар одам бўлган, кун келиб айтганларимни авлодларга етказасан деб васият қилган эди. Бугун шу васиятни бажо келтиряпман. Рус босқинчиларига қарши халқни бирлаштирган халқпарвар инсон бўлган эди деб кўп уқтирарди.

Одилжон ота Зокиров, Мадаминбекнинг жияни

Камбағаллар, қийналганларнинг ҳақини олиб бериши билан халқ орасида танилган инсон эди. У рус босқинчиларга қарши тик туриб Фарғона водийси аҳолисини бирлаштириб исёнларга бош бўлган. Ғалаёнлари сабаб Сибирга сургун қилинган. Маълум вақт ўтиб яна қишлоққа қайтиб келган Мадаминбек Фарғонада “началник мелиса” бўлди.

Мадаминбек ёнига Қумариқ қишлоғидан Шермуҳаммадбек (Кўршермат) келиб ёрдам берарди, отларини суғорарди. Чаққонлиги учун уни ўзига ёрдамчи қилиб олган.

Шермуҳаммадбек

Тоғамиз “мелиса”ликдан чиқиб Фарғона водийси олий бош қўмондони бўлиб то “Амир ал-муслимин” даражасига эришди. Шермуҳаммадбек билан бирга Ўшни забт қилишди. Ўшликлар Мадаминбекни илиқ кутиб олган. Ҳатто унга атаб баланд минора ҳам қурдирилган. Шу минорага чиқиб маъруза қилган.

Юртда руслар кўпайиб қўрбошилар пароканда бўла бошлагандан кейин Мадаминбек қўрбошиларини олиб Қирғизистоннинг Шиғай қишлоғига кетган. Шиғайда Холхўжа эшоннинг буйруғи билан Мадаминбекнинг боши танасидан жудо қилинди. Олтиариқлик хофиз Дадахон Ҳасанов 1994 йилларда Шиғайдага борди ва тоғамнинг қабрини зиёрат қилиб унга қабртош, панжара ўрнатди.

Эски қабрни сел ювиб кетганида майитни қайта кўмган қирғиз ота билан суҳбатлашди. Мўъжизани қарангки, Аллоҳнинг иродаси билан сел атрофни ювиб кетган экан. Лекин маййит қабрни ёнида қолган. Қирғиз ота ҳам ҳолатдан ёқасини ушлаб, иззат-икром билан уни яна қабрга қўйган.

Ҳамон эсимда Мадаминбек ўлимидан кейин оиламизга зулмлар бошланиб кетган. Онам билан бирга томга чиқиб ётардик. Қўрбошилар ҳар куни келиб тинтув ўтказарди. Онам уларга фаол қаршилик кўрсатиб уйимизга киритмаган.

Мадаминбек ёнида юрадиган 5 нафар содиқ полвони бўлган. Бу ҳеч қайси манбаларда йўқ. Булар Зулм полвон, Тўра полвон, Мамадисоқ полвон, Машариф полвон, Дадажон полвонлар эди. Полвонлар Мадаминбекнинг тансоқчилари эди. Улар тоғамдан кейин отиб ўлдирилган.

Мадаминбек тоғамиздан бир қанча буюмлар ёдгорлик бўлиб қолган. Улар йўқолиб-йўқолиб ҳозирда қўлимдаги биргина узук бор. 105 йиллик узукни мана қўлимга тақдим. Афсуски, Мадаминбекдан бирорта фарзанд қолмади. Ўлимидан кейин турмуш ўртоқлари бошқа оила қурди.

Мадаминбекдан кейин Шермуҳаммадбек 3 минг аскари билан Афғонистонга ўтиб кетган. У Афғонистонда мудофаа вазири бўлган. У ердан Туркияга ўтиб ўша ерда бандаликни бажо келтирган. Шермуҳаммадбек Туркияда эканида Мадаминбекка ҳурмат назаридан неварасига “Мадаминбек” деб исм берган. Шермуҳаммадбекнинг фарзандлари Америкада яшайди ҳозир. Тоғам билан фахрланаман. У миллат фахри эди,” дейди Мадаминбекнинг жияни 102 ёшли Одилжон ота Зокиров.

“Бобомиз йигирма олти ёшида “Амир ал-муслимин” бўлган. Отам Мадаминбекнинг жияни. Отамнинг оналари Меҳринисо ая васият қилиб қолдириб кетишган экан.

Орифжон Зокиров, Одилжон ота Зокировнинг ўғли

“Боболарим болам, Худо хоҳласа тирик бўлсанг, сен албатта кўрасан тоғангнинг халқпарварлигини, унинг озодлик учун курашганларини халқ эътироф этади. Бу албатта бир кун амалга ошади, дейишган экан. Мадаминбек тоғанг, босқинчи эмас, халқ фаровонлиги учун, босқинчиларга қарши жонини фидо қилган одам”, деган. Мана, Худога шукур, ҳозирга келиб Мадаминбек оқланди.

Бобомизнинг қабри Қирғизистоннинг Шиғай қишлоғида. Бу нарса бизни анча қийнаб келарди. 2017 йилда Мадаминбекнинг хокларини олиб келдик. Тупроғини Тошлоқ туманига олиб келиб рамзий қабр ўрнатганмиз”, дейди Одилжон ота Зокировнинг ўғли Орифжон Зокиров.

Сарвар Зиёев, Kun.uz
Оператор ва монтажчи – Сардор Мамиров.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди