Спорт | 03:01 / 12.02.2025
25739
4 дақиқада ўқилади

«Реал» «Этиҳад»да камбэк қилди, «ПСЖ» ва «Боруссия» деярли 1/8 финалда

Фото: AP

12 февралга ўтар кечаси Европа Чемпионлар Лигасида 1/8 финалга ўтиш босқичи доирасида тўрта ўйин бўлиб ўтди.

«Этиҳад»да ўтган марказий ўйинда «Манчестер Сити» амалдаги чемпион «Реал»ни қабул қилиб, камбэк қурбони бўлди. Ҳоланднинг дублига Мбаппе, Диас ва Беллингҳэм жавоб беришди. Ҳал қилувчи тўп 90+2-дақиқада киритилди.

Бу — Мадрид клубининг «шаҳарликлар» майдонидаги илк ғалабаси. Мезбонлар сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди. 

Франция жамоалари тўқнашувида кутилганидек «ПСЖ» «Брест» устидан ишончли ғалабага эришди, 2025 йилнинг энг яхши тўпурари бўлиб турган Дембеле дубл қайд этди. 

Ўз жуфтлигида фаворит саналган «Ювентус» ПСВ устидан қийин ғалабани қўлга киритди. «Боруссия Д» эса Лиссабонда «Спортинг»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кейинги босқич сари катта қадам ташлади. 

Жавоб беллашувлари 19 феврал куни ўтказилади.

13 февралга ўтар кечаси турнирнинг ўтиш босқичи доирасида яна тўртта ўйин ўтказилади. «Брюгге» «Аталанта»ни, «Фейеноорд» «Милан»ни қабул қилади, «Бенфика» «Монако», «Бавария» эса «Селтик» майдонига сафар қилади.  

ЕЧЛ. 1/8 финалга чиқиш учун ўтиш босқичи. 11 феврал
Биринчи ўйинлар

«Манчестер Сити»«Реал» 2:3
Голлар:
Ҳоланд (19, 80 пеналти) — Мбаппе (60), Диас (86), Беллингҳэм (90+2) . 
«Манчестер Сити» – Эдерсон, Гвардиол, Аке (Ковачич, 61), Диаш, Аканжи (Люис, 46), Стоунз, Грилиш (Фоден, 30), Силва, де Брюйне, Савио (Мармуш, 84), Ҳоланд.
«Реал» – Куртуа, Менди, Асенсио, Чуамени, Валверде, Беллингҳэм, Себаллос (Модрич, 81), Камавинга, Родриго (Диас, 84), Винисиус, Мбаппе (Фран Гарсия, 90+2).

«Брест»«ПСЖ» 0:3
Голлар:
Витиня (21, пеналти), Дембеле (45, 66).
«Брест»– Бизот, Айдара, Кулибали, Шардонне, Лала, Манетти (Фернандеш, 64), Ле-Мелу (Сала, 83), Камара (Перейра Лаже, 83), Февр (Думбия, 72), Сима (Балде, 64), Ажорк.
«ПСЖ» – Доннарумма, Мендеш, Пачо, Маркинос, Ҳакими, Фабиан Руис, Витиня, Жоау Невеш, Барколя (Ли Кан Ин, 75), Дембеле (Рамуш, 82), Дуэ (Кварацхелия, 67).
Огоҳлантиришлар: Барколя (70), Шардонне (74).

«Ювентус»ПСВ 2:1
Голлар:
Маккенни (34), Мбангула (82) — Перишич (56). 
«Ювентус» – Ди Грегорио, Келли, Гатти, Вейга, Веа, Локателли (Тюрам, 68), Дуглас Луис, Маккенни (Копмейнерс, 68), Йилдиз (Мбангула, 46), Гонсалес (Консейсау, 58), Коло-Муани (Влаҳович, 77).
ПСВ – Бенитес, Мауро Жуниор, Обиспо, Фламинго, Ледесма, Верман, Сҳаутен, Сайбари (Тил, 72), Ланг (Бакайоко, 72), Перишич, де Йонг.
Огоҳлантириш: де Йонг (73).

«Спортинг»«Боруссия» Д 0:3
Голлар:
Гирасси (60), Гросс (68), Адейеми (82).
«Спортинг» – Руй Силва, Матеус Рейс (Браганса, 62), Сен-Жюст, Диоманде, Фреснеда (Куарежма, 73), Симойнш (Морита, 62), Дебаст (Биэл, 73), Араухо, Кенда, Тринкау, Ҳардер (Гокереш, 59).
«Боруссия» Д – Кобел, Свенссон (Зюле, 90+3), Шлоттербек, Рюэрсон, Жан, Гросс (Ўзжан, 90+3), Забитцер, Брандт (Дюранвил, 86), Гиттенс (Байер, 65), Адейеми (Чуквуэмека, 86), Гирасси.
Огоҳлантиришлар: Гирасси (66), Тринкау (78).

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди