Жаҳон | 16:15 / 14.02.2025
7231
2 дақиқада ўқилади

Бразилияда маҳаллий қабила вакили олов сўраб одамлар олдига чиқди

Одамлар эркакка олов ёндиргичдан қандай фойдаланишни кўрсатган, бироқ у буни қандай ишлатишни барибир тушунмаган.

Амазонкада яккаланиб яшайдиган қабилага мансуб эркак олов излаб яқин атрофдаги қишлоқ аҳолиси олдига келди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Абориген одам маҳаллий аҳоли билан алоқа ўрнатишга уринган. Қишлоқликлар айтишича, эркак сонига мато боғланган ва ялангоёқ ҳолда, қўлларида иккита таёқни силкитиб чиқиб келган. У осойишта ва дўстона кўринган, одамларга ниманидир тушунтирмоқчи бўлган.

Қишлоқ аҳолиси абориген олов сўраяпти, деб ўйлашган. Улар эркакка олов ёндиргичдан қандай фойдаланишни кўрсатишган, бироқ эркак уни қандай ишлатишни барибир тушунмаган. Фуқаролар воқеа ҳақида Фунаи маҳаллий халқлар идорасига хабар берди ва идора вакили келгунича меҳмонни балиқ билан сийлади.

Бразилияда дунё миқёсида энг кўп яккаланган қабилалар яшайди, шунга қарамай мамлакат ҳукумати аборигенлар билан мулоқот ўрнатишга интилмайди. Ҳукумат томонидан бундай қабилалар учун ҳимояланган ва назорат қилинадиган ҳудудлар ташкил этилмоқда.

Аввалроқ Бразилияда масако ҳиндуларининг қабиласи тадқиқотчилар тасвирига тушиб қолганди. Амазон ўрмонларида яшовчи ушбу қабила ҳақида олдинлари гап-сўзлар юрган бўлса-да, уларнинг мавжудлигини исботловчи бевосита далиллар шу пайтгача бўлмаган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди