Вашингтон суди Трампга хорижий ёрдамни тиклаш мажбуриятини юклади
Доналд Трампнинг АҚШнинг хорижий дастурларини 90 кунга музлатиб қўйиш ҳақидаги фармони бекор қилиниши керак, деб қарор қилди суд. Бу USAID'ни молиялаштиришни тўхтатиш билан боғлиқ биринчи қарордир, дея аниқлик киритади АР агентлиги.

Фото: REUTERS
Вашингтон округ суди Трамп маъмуриятига хорижий ёрдам дастурларини 90 кунга музлатиб қўйган буйруқни бекор қилишни ва бундай дастурларни қайтадан бошлашни буюрди. Бу ҳақда 13 феврал, пайшанба куни кечқурун Associated Press (АР) хабар берди. Унга кўра. бу АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)ни молиялаштиришни тўхтатиш билан боғлиқ биринчи қарордир.
Федерал судя Амир Али хорижда «тўсатдан ёпилиш ташкилотларга етказган катта зарарни» инобатга олиб, икки халқаро ташкилот, ОИТСга қарши вакцинани ҳимоя қилиш коалицияси ва USAID'дан молиялаштириладиган Глобал соғлиқни сақлаш кенгаши томонидан берилган даъвони вақтинчалик қаноатлантиришга қарор қилди, деб хабар беради АР.
Трамп маъмурияти расмийлари аввалроқ бундай молиялаштириш дастурларини кўриб чиқиш ва давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун уларни тугатиш зарурлигини таъкидлаган эди. Аммо улар нима учун чет эл ёрдамини бутунлай тўхтатиш ягона оқилона ечим эканлиги борасида «ҳеч қандай тушунтириш бермади» ва молиялаштириш тўхтатилганида ёпилиш арафасида турган кўплаб кичик ва йирик ташкилотларни эътиборсиз қолдиришга асос борлигини кўрсата олмади, деди судя Али.
АҚШ суди USAID ходимларини мажбурий таътилдан қайтарди
7 феврал куни Колумбия округидаги АҚШ округ суди судяси маъмуриятнинг USAID'нинг 2700 га яқин ходимини маъмурий таътилга чиқариш режаларини тўхтатди. Бундан ташқари, аллақачон таътилга юборилган 500 нафар ходим иш жойига қайта тикланиши керак.
Америка матбуотига кўра, Вашингтондаги судя Карл Николс шу тариқа бундай хатти-ҳаракатларнинг ноқонунийлиги ҳақида судга даъво қилган икки касаба уюшмасига ён босган. У Трамп маъмурияти ҳаракатларининг қонунийлигини аниқлаш учун далилларни тез кўриб чиқиш мақсадида Вашингтоннинг режаларида 14 февралгача танаффус олишни буюрди.
Касаба уюшмалари даъвосида айтилишича, АҚШ ҳукуматининг USAID фаолиятига аралашиш ҳаракатлари «USAID ходимлари, грант олувчилар ва пудратчиларнинг муҳим ишларини кескин тўхтатиб, минглаб иш ўринларини йўқотиб, глобал гуманитар инқирозни келтириб чиқарди» ва «АҚШ миллий хавфсизлик манфаатларига хавф туғдирди». Ҳужжатда фақат Конгресс USAID'ни тарқатиб юбориши мумкинлиги, Трамп маъмуриятининг ҳаракатлари «конституцияга зид ва ноқонуний» эканлиги таъкидланган.
Аввалроқ Доналд Трамп USAID'нинг барча лойиҳаларини 90 кунга музлатиб қўйган ва агентликни тарқатиб юбориш ниятида эканини, деярли барча ходимларини ишдан бўшатишни режалаштирганини маълум қилган эди: Reuters маълумотларига кўра, бутун дунё бўйлаб ишлаётган 10 минг кишидан атиги 290 нафарини – соғлиқни сақлаш ва гуманитар ёрдамга ихтисослашганларни қолдириш мўлжалланган, деди The New York Times нашрига аноним манбалар. Трамп маъмурияти USAID'ни нафақат исрофгарчиликда, балки «Ал-Қоида» ва Афғонистондаги гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришда ҳам айблади.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Россиянинг навбатдаги манипуляциялари». Зеленский Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифига берган жавобини изоҳлади
Жаҳон | 01:23
-
Миср Исроил ва ҲАМАСга 60 кунлик сулҳ бўйича янги режани таклиф қилди
Жаҳон | 00:41
-
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди
Жаҳон | 23:54 / 13.03.2025
-
Трамп Путиннинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги баёнотини «умидбахш, лекин тўлиқ эмас» деб атади
Жаҳон | 23:23 / 13.03.2025
Мавзуга оид

23:23 / 13.03.2025
Трамп Путиннинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги баёнотини «умидбахш, лекин тўлиқ эмас» деб атади

08:21 / 13.03.2025
Трамп: АҚШ музокарачилари Москвага жўнаб кетди

22:24 / 12.03.2025
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

00:42 / 12.03.2025