Ўзбекистон | 14:35 / 18.02.2025
425
2 дақиқада ўқилади

“Ёш тадбиркорлар” рақамли платформаси жорий этилади

“Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Унда назарда тутилган қўллаб-қувватлаш инструментларидан фойдаланган тадбиркорларнинг ҳисобварақларига бепул хизмат кўрсатилади.

2025 йил 1 апрелгача “Ёш тадбиркорлар” рақамли платформаси жорий этилади. 

Қуйидагилар амалга оширилади:

  • 2025 йил 1 мартгача АТ “Алоқабанк”нинг ҳудудларда ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларни тижоратлаштиришга ҳамда молиялаштиришга кўмаклашиш (“Стартаплар”) лойиҳаси республиканинг барча ҳудудларида амалга оширилади ва лойиҳанинг ҳудудлардаги бўлинмалари малакали кадрлар билан тўлдирилади;
  • 2025 йил 1 апрелдан ҳар ойда 1 та ҳудудда “инвестор кун”лари ташкил этилади ҳамда ҳудуддаги ОТМлар билан ҳамкорлик дастурлари йўлга қўйилади.

 Шунингдек, 2025 йил якунигача:

  • акселерация ва инкубация дастурларини муваффақиятли якунлаган стартаплар сони 200 тага етказилади; 
  • ҳудудларда “Ёшлар бизнес-инкубатори” марказлари ташкил қилиниб, тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда муваффақиятли тадбиркор даражасигача ривожланишлари учун қўшимча шароитлар яратилади, жумладан уларга тайёр офислар ижарага берилади, бухгалтерия, маркетинг, экспорт бозорларига чиқиш билан боғлиқ комплекс хизматлар кўрсатилади. 

Мавзуга оид

Эълонлар