Ўғитлар ва кимёвий воситаларни маркировкалаш бошланади
Жорий йил 1 майидан бошлаб Ўзбекистонда минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими синов тариқасида ишга туширилади. Лойиҳада бешта компания иштирок этади. Янги тартиб 2026 йил 1 майдан бошлаб мажбурий бўлади.
Ўзбекистонда минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими жорий этилaди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарорида кўзда тутилган.
Ҳужжатга кўра, барча азотли, фосфорли, калийли ва комплекс ўғитлар, микроўғитлар ва бромметан (метилбромид) маркировка қилиниши белгиланяпти.
Тизим 2025 йил 1 майдан 31 октябргача тажриба асосида йўлга қўйилади. Лойиҳада бешта компания иштирок этади:
- Maxam-Chirchiq АЖ;
- Swissagro МЧЖ;
- Ifoda Agro Kimyo Himoya МЧЖ;
- Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals АЖ;
- Schelkova Agrohim-Oʻzbekiston ҚК.
2026 йил 1 майдан бошлаб эса ушбу маҳсулотларни рақамли маркировкалаш мажбурий бўлади.
Маълумот учун, 2024 йилнинг апрел ойида қабул қилинган президент қарори билан йўл харитасида пестицид ва минерал ўғитларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий қилиш бўйича топшириқ берилганди.
Тавсия этамиз
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
Ўзбекистон | 11:14 / 17.06.2025
Қўрқув, шок ва саросима: Эронда нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 19:57 / 16.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ОАВ: Трамп режани маъқуллаган, лекин Эронга зарба бериш бўйича якуний қарорга келмаган
Жаҳон | 12:12
-
Сотиб юборилаётган боғ, мактаб ва боғча ҳудудлари. Нима қилиш керак?
Ўзбекистон | 12:02
-
Киевга ҳарбий ёрдам иши: Словакияда 8 киши қўлга олинди
Жаҳон | 11:57
-
Ижро ҳужжатлари маълумотларини қамраб олган Мажбуриятлар реестри юритилади
Ўзбекистон | 11:42
Мавзуга оид

12:21 / 12.12.2024
Сут маҳсулотларини маркировкалаш бошланади

18:32 / 06.08.2024
Қалбаки маркировкали товарлар савдоси учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши мумкин

08:51 / 03.06.2024
Маркировкалаш учун зарур бўладиган ускуналар божхона божидан озод қилинади

11:37 / 22.12.2023