Ўзбекистон | 10:54 / 05.09.2025
3716
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туриши кутилмоқда

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кам булутли ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундузи +30…+37, кечаси ва эрталаб +17…+22 даража атрофида бўлади.

Фото: Kun.uz

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Ҳаво ҳарорати кундузи +30…+35 даража, баъзи жойларда +37 даражагача, кечаси ва эрталаб +17…+22 даража бўлади.

56 сентябр кунлари республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 1318 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади. Шамол шарқдан 36 метр/сония тезликда эсади, 5 сентябрда баъзи жойларда 810 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 5 сентябрда +35…+37 даража, 67 сентябрда +33…+35 даража, кечалари +18…+20 даража бўлади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид