Жамият | 17:00 / 19.09.2025
2816
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Нима учун IB — бу келажак таълими: Invento UIS тажрибаси

Бугунги кунда касблар деярли ҳар куни йўқолиб, янгилари пайдо бўлаётган, ахборот биз ўзлаштиришга улгурганимиздан ҳам тезроқ кўпайиб бораётган бир пайтда, ота-оналар тобора кўпроқ ўйга толмоқда: қандай таълим фарзандимизни ҳаётга чиндан ҳам тайёрлайди? Қайси тиллар керак бўлади? 10–15 йилдан кейин қайси кўникмалар ҳал қилувчи аҳамият касб этади? Шундай шароитда Халқаро Бакалавриат — IB (International Baccalaureate) ҳақида тобора кўпроқ сўз юритилмоқда.

Ушбу мақолада Invento the Uzbek International School асосчиси ва бош директори Зулфия Обидова билан биргаликда Халқаро Бакалавриат нима эканлиги, уни нега дунёнинг етакчи университетлари — Оксфорддан Гарвардгача, Стэнфорддан — Сорбоннагача тан олиши ва нега уни тобора кўпроқ келажак таълими деб аташаётгани ҳақида суҳбатлашамиз.

IB нима ўзи?

IB дастури ярим асрдан зиёд вақт олдин Швейцарияда пайдо бўлган ва бугунги кунда 125 мамлакатда фаолият юритмоқда. Унинг ўзига хослиги шундаки, у миллий дастур эмас, балки глобал ва маҳаллий жиҳатларни уйғунлаштирувчи универсал тизимдир. IB мактабида ўқувчи ўз маданиятини эъзозлашни ва айни пайтда бошқалар маданиятини тушунишни, ўзини катта дунёнинг бир бўлаги сифатида ҳис қилишни ўрганади.

Фото манбаси: ibo.org

«IB’нинг асосий жиҳати — бу боланинг фикр эркинлигидир, — деб таъкидлайди Зулфия Обидова. — Бу ерда ўқувчи савол бериш, шубҳаланиш, ўз йўлини излаш ҳуқуқига эга. Бу шахсни ривожлантирадиган таълимдир».

IB’нинг уч босқичи: 2 ёшдан битирувчи синфгача

IB — бу боғчадан ўрта мактабгача бўлган яхлит тизимдир:

·    PYP (Primary Years Programme): 3–12 ёш. Асосий ёндашув — тадқиқотчилик: бола параграфларнигина кўчириб ёзиш ўрнига саволлар беради, тажрибалар ўтказади, жавоблар излайди.

·    MYP (Middle Years Programme): 11–16 ёш. Таълим жараёни математика, гуманитар ва табиий фанларни бирлаштирган фанлараро лойиҳаларга асосланади.

·    DP (Diploma Programme): 16–18 ёш. Юқори синф ўқувчилари олтита фанни танлайдилар, тадқиқот иши ёзадилар, билиш назариясини ўрганадилар ва CAS (ижодкорлик, спорт, ижтимоий фаолият) курсини ўтадилар. Натижада дунёнинг энг нуфузли университетларига йўл очадиган диплом оладилар.

Ўзбекистон тажрибаси

Юртимизда IB ҳали янгилик ҳисобланади. Халқаро мақомга эга бўлган дастлабки мактаблардан бири Invento the Uzbek International School бўлди. Бугун бу ерда 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган 500 дан ортиқ бола таълим олмоқда.

Invento’да IB фалсафаси ҳатто энг қуйи синфларда ҳам сезилиб туради: биринчи синф ўқувчиси ўз тадқиқотини ишонч билан тақдим этади, юқори синф ўқувчиси "барқарор шаҳар" лойиҳасини ҳимоя қилади, саккизинчи синф жамоаси сувни тежаш бўйича ғоялар таклиф қилади. Буларнинг барчаси мустақил изланиш ва таҳлил натижасидир.

«Бола ўзини хавфсиз ҳис қилмаса, у тўлақонли таълим ола олмайди, — дейди Зулфия. — Шу сабабли мен учун барининг асоси — хавфсизлик: жисмоний ва руҳий. Болани ҳурмат қиладиган ва тинглайдиган муҳитдагина ҳақиқий таълим шаклланади».

Обидова Зулфия – Invento the Uzbek International School асосчиси ва Бош директори

Ҳақиқий ҳаётга тайёрлайдиган таълим

IB ягона тўғри жавоб бўлмаган ҳаётга тайёрлайди. Битирувчилар мактабни нафақат академик билимлар, балки университетлар ва иш берувчилар қадрлайдиган фазилатлар: савол бера олиш, жамоада ишлаш, бошқалар фикрини ҳурмат қилиш ва лойиҳаларни натижага етказа олиш қобилияти билан тугатади.

Натижалар ўз-ўзидан кўриниб турибди. Британиянинг HESA агентлиги тадқиқотига кўра, IB битирувчилари Буюк Британиянинг энг яхши 20 та университетига анъанавий A-Level тизимидаги тенгдошларига қараганда 57% кўпроқ киради. Ота-оналар учун бу шуни англатадики, IB дипломи фарзандларининг дунёнинг энг яхши университетларига — Гарвард ва Оксфорддан тортиб Сорбонна ва Осиё университетларигача кириш имкониятини сезиларли даражада оширади.

«Invento мен учун фарзандларимиз келажаги йўлида яратилган муқаддас лойиҳадир, — деб эътироф этади Зулфия. — Мен битирувчилар бу ердан ўзларини топганларидан мамнун бўлиб, дунёни яхши томонга ўзгартириш истаги билан кетишларини хоҳлайман».

Яқин вақтгача IB фақат Европада ёки Америкада эришса бўладиган нарса деб туюларди. Бугун бу имконият Ўзбекистонда ҳам бор.

Биз сизни IB дастури қандай ишлашини ўз кўзингиз билан кўриш ва болалар қувонч билан ўқийдиган ҳамда муваффақиятли келажакка тайёрланадиган мактаб муҳитини ҳис қилиш учун Invento the Uzbek International School’га таклиф этамиз.

Телефон: (+998) 71-210-99-99

E-mail | Веб-сайт | Instagram | Facebook | Telegram:

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид