Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда халқаро наркогуруҳ аъзолари ушланди
Трансчегаравий уюшган наркогуруҳ бир неча йилдан буён Андижон, Фарғона, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳарларида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.
Фото: Видеодан кадр
Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона хизмати ходимларидан иборат тезкор гуруҳ томонидан ўтказилган трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши халқаро тезкор-қидирув тадбири натижасида 111 кг гиёҳвандлик моддалари (81 кг гашиш ва 30 кг опий) мусодара қилинди. Бу ҳақда Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Фарғона, Андижон ва Тошкент вилоятлари ҳудудида халқаро уюшган наркогуруҳнинг олти нафар аъзоси қўлга олинди.
Жумладан, 13 сентябрь куни Фарғона вилоятида яшовчи шахс гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиб олаётган вақтида ушланган. Жиноий гуруҳнинг Андижон вилоятида яшовчи икки нафар аъзоси 10 килограмм гашиш гиёҳвандлик воситаларини кўмиб қўйилган жойдан олаётган вақтида ушланди.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлар давомида жиноий гуруҳнинг Андижон вилоятида яшовчи икки нафар аъзоси туманда жойлашган ошхонада 6000 АҚШ доллари эвазига 1 килограмм миқдордаги опий гиёҳвандлик воситасини сотиб олган вақтларида қўлга олинди. Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида давом эттирилган тезкор тадбирда муқаддам уч маротаба судланган шахс 5 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олган вақтида ушланди.
Трансчегаравий уюшган наркогуруҳ бир неча йилдан буён Андижон, Фарғона, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳарларида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.
Ҳар бир ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда қолган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олиш мақсадида тезкор тадбир давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
16:28 / 02.12.2025
Андижонда аҳолига ажратилган имтиёзли кўмирни сотган масъуллар ушланди
17:44 / 01.12.2025
Самвел Бабаян «Андижон» клуби бош мураббийи бўлди
15:44 / 01.12.2025
Кийим ишлаб чиқаришда Андижон вилояти пешқадам бўлди
09:36 / 28.11.2025