Ўзбекистон | 08:25 / 06.11.2025
1465
1 дақиқада ўқилади

Мамлакат бўйича ижтимоий нафақалар: асосий кўрсаткичлар янгиланди

2025 йил 1 ноябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ижтимоий нафақа олувчилар сони 716 361 нафарни ташкил этди. Октябр ойида эса 5 819 нафар фуқарога янги нафақа тайинланди.

Ижтимоий ҳимоя агентлиги маълумотига мувофиқ, ижтимоий нафақалар тоифалар кесимида қуйидагича тарқалган:

  • ногиронлик нафақаси — 316 377 нафар;
  • 18 ёшгача бўлган ногирон болалар нафақаси — 169 232 нафар;
  • ёшга доир нафақа — 92 498 нафар;
  • парвариш нафақаси — 72 560 нафар;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси — 57 370 нафар.

Октябр ойида тайинланган янги нафақалар сони 5 819 тани ташкил этди. Агентлик қайд этишича, очиқланган рақамлар ижтимоий ҳимоя тизими қамрови барқарор кенгаяётганини кўрсатади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид