953493543 Kun.uz: Ҳиндистон 2019 йилга қадар иккита атом электр станциясидаги реакторларни қуриб битиришни режалаштирмоқда. Атом энергетикаси ва коинот масалалари вазири Житендра Сингхнинг маълум қилишича, лойиҳа хорижий ҳамкорларсиз амалга оширилмоқда. “Бугунги кунда хорижий ҳамкорликсиз тўртта атом реактори қурилмоқда, булар Гужоратдаги “Какрапар” АЭСнинг учинчи ва тўртинчи реакторлари, ҳар бирининг қуввати 700 мегаватт, ҳамда Ражастондаги “Равабхата” АЭСнинг еттинчи ва саккизинчи реакторлари, улар ҳам шундай қувватга эга”, - дейилади вазир томонидан парламент мурожаатига йўлланган жавобда. Бундан ташқари, Тамилнад штатининг Кальпаккам шаҳри яқинидаги 500 мегаватт қувватга эга тезкор реактор прототипининг бино этилиши ҳам якуний босқичига етиб келгани маълум қилинган. xab-1