5528954-bolee-550-chelovek-sprygnuli-s-parashyu Kun.uz: Дубайнинг энг баланд турар-жой биносидан АҚШнинг Dream Walker жамоаси иштирокчилари бошқа профессионал спортчилар билан бирга парашютларда сакрашди. Бу ҳақда жамоанинг Facebook'даги саҳифасида маълум қилинди. Маълумотларга кўра, Princess Tower деб номланувчи бу бинодан ҳаммаси бўлиб 558 киши сакраган, бунинг учун улардан 80 соат вақт талаб қилинган. Сакраш иштирокчилари тизза, тирсакларни ҳимояловчи тақгичлар ва шлемлардан иборат махсус кийим-бошда бўлишган. Шлемларга ўрнатилган портатив камералар ёрдамида сакрашга тайёргарлик ва бевосита сакраш жараёни ёзиб олинди. Сакраш акс этган видеоролик қарийб ярим миллионга яқин намойиш йиғишга улгурди. Дубайнинг Марина туманида жойлашган Princess Tower осмонўпар турар-жой биноси дунёдаги энг баланд турар-жой биноси ҳисобланади ва 101 қаватдан иборат. Бинода жами 763 апартамент жойлашган. xab-1