Фабрика Форматовus-navy-sends-destroyer-to-persian-gulf-after-iran-seizes-western-flagged-ship-1430244625 Kun.uz: Бундан кейин АҚШнинг ҳарбий кемалари тижорат ва юк кемаларини сафарлар чоғида кузатиб боради. Fox News телеканалининг маълум қилишича, Эронда АҚШнинг юк кемаси ушлаб қолиниши билан боғлиқ воқеалардан сўнг Ҳарбий денгиз кучлари раҳбарияти шундай қарорга келган. Маълумки, яқинда Саудия Арабистонидан БААга тижорий рейсни амалга ошираётган Maersk Tigris кемаси Эронда ушлаб қолинган эди. Кема бортида 24 киши бўлган. Айни пайтда Ҳўрмуз бўғозидан ўтадиган кемалар назорат остига олинган. Кемалар якка тартибда кузатиб борилмаган тақдирда бутун бўғоздаги вазият назорат қилиб турилади. Бундан ташқари, Барак Обама маъмурияти Эронда тўхтатиб қолинган юк кемаси атрофидаги вазиятни диққат билан кузатаётгани маълум қилинмоқда. xab-4