g_58f27821ee02f39482c5223daf98b194_6_700x600 Kun.uz: 30 апрелда Россия поп-эстрадасининг қироли Филипп Киркоров ўзининг 48 ёшини нишонлади. Бу кунда артистнинг шарафига унинг яқинлари ва ҳамкасблари томонидан кўплаб илиқ сўзлар билдирилди. Тина Канделаки, Ани Лорак, Алсу, Яна Рудковская, Сергей Лазарев каби юлдузлар ўзларининг микроблогларида қўшиқчига саломатлик, бахт ва янги ижодий чўққиларни тилашди. Николай Басков ҳам Киркоровни антиқа усулда табриклади. У Instagram'даги микроблогида Киркоров билан биргаликда тушган қизиқ бир суратини чоп этиб, унинг остига қуйидагича ҳазиломуз табрик сўзини ёзиб қолдирди: “Ҳурматли Поп-қирол, сени чин қалбимдан табриклайман!!! Сенга бахт, муҳаббат ва барча ижодий режаларинг амалга ошишини тилаб қоламан! Сенинг фарзандларинг сени хурсанд қилиб юрсинлар, мухлислар эса доимо сенинг ижодингга ва сенинг улуғ истеъдодингга улкан муҳаббатларида сени чўмдириб юрсинлар. Ҳурмат билан поп-эстрада Императори ва сенинг мухлисинг!” Николайнинг мухлислари унинг бу ҳазилини “Император ажойиб юморга эга”, “Николай, Николай! Аъло даражадаги табрик”, “Сиз қандай қувноқсиз” дея юқори баҳоладилар. Дарвоқе, Филипп Киркоров ўзининг туғилган куни арафасида журналистларни шаҳар ташқарисидаги уйига таклиф қилиб, у ерда уларни ўзининг фарзандлари – қизи Алла-Виктория ва ўғли Мартин билан таништирди. xab-