Бельгияда "Локерен" жамоасининг 24 ёшли футболчиси юрак хуружи туфайли вафот этди

Спорт 01 Май 2015 916
269729 Kun.uz: Бельгиянинг “Локерен” клуби ҳимоячиси Грегори Мертенс юрак хуружи туфайли касалхонада ҳаёт билан видолашди. 28 апрель куни “Генк”ка қарши кечаётган ўйин чоғида 24 ёшли футболчининг юраги хуруж қилган. Мертенс шифохонада бир неча кун ҳушсиз ётгач, оламдан ўтди. Клуб матбуот хизмати котиби Херман Ван Де Путте кома ҳолатида ётган футболчининг вафот этганлигини тасдиқлади. Маълумот учун, ҳимоячи ўз фаолиятини “Брюгге” клубида бошлаган бўлиб, ўтган йилнинг ёзида “Локерен” сафига ўтган эди. Жорий мавсумда у Бельгия чемпионатида 15та, Европа Лигасида эса 3та ўйин ўтказганди. CDqMD7kWMAAmfyt xab-
Кўпроқ янгиликлар